Меню

четверг, 31 октября 2013 г.

2 чи марта шу 13-йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи трамвайи рельсдан чиқиб кетди.


Трамваи снова на повестке?


31 октябрь, пайшанба куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Боткин қабристони тўғрисида 13-йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи Vario LF трамвайи рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Autocenter.Uz сайтининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирилган.

Фейсбукдаги хабарга воқеа жойидан суратлар
ҳам илова қилинган бўлиб, унда махсус техника ёрдамида сарой рақами 3203 бўлган трамвай рельсдан олинаётганини кўриш мумкин. Воқеа натижасида ҳеч ким жабр кўрмагани қайд этилган.

UzTransport.Uz форуми фойдаланувчиларидан бирининг хабар беришича, трамвай эрталаб, Тошкент вақти билан 8:00лар атрофида рельсдан чиқиб кетган. Фойдаланувчининг тахминича, трамвайнинг олд ғилдираклари ишдан чиққан бўлган. Соат 9:40ларга яқин, издан чиққан трамвайлар ортида тўпланиб қолган трамвайларни ўтказиб юбориш учун, 3203 рельсдан олиниб, автомобиллар ҳаракатланадиган йўлга туширилган.

Фойдаланувчининг қайд этишича, соат 11:30гача трамвайни бир неча бор кранлар ёрдамида кўтариб, тушириб, жойида таъмирлашга ҳаракат қилишган. UzTransport.Uz форумида ёзилишича, ушбу ҳолат 13-трамвай йўналиши ишини тўла издан чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 31 июль куни ҳам Мирзо Улуғбек туманида 13-йўналиш бўйлаб қатнайдиган Vario LF трамвайи издан чиқиб кетган эди

Комментариев нет:

Отправить комментарий