Меню

среда, 9 октября 2013 г.

Самарканднинг Жомбой туманига қон ичиб олувчи хоким сайланди.Пастдарғомликлар хурсандчилиги чексиз,чунки битта порахурдан кутулди.




5 октябрь куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Кейинги йилларда Жомбой туманида қурилиш-бунёдкорлик соҳасида, ободончиликда бирмунча кўзга
кўринарли ишлар амалга оширилди. Янги ижтимоий соҳа объектлари, шинам ва чиройли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. 2009-2012 йиллар давомида намунавий лойиҳалар асосида 105 та янги уй-жойлар бунёд этилди. Жорий йилда эса шундай лойиҳалар асосида 70 та уй-жойлар қурилмоқда.
Туманда жорий йилнинг ўтган даврида барча манбалар ҳисобидан 53 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.
Кичик корхоналар ва хусусий бизнес субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 18,2 фоизни ташкил этади.
Туманнинг вилоят марказига яқинлиги, бундан ташқари, ҳудуддан Катта Ўзбек тракти автомагистрал йўли ва темирйўл тармоғининг ўтганлиги, илгаридан ҳам бу ерда саноат ва қурилиш индустриясининг мавжудлиги саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш имконини янада оширади.
Туманда 106 та саноат корхонаси, 18 та қўшма корхона, 454 та кичик корхона ҳамда хусусий бизнес субъектлари фаолият юритаяпти. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 84 фоизи мана шу корхоналарда ишламоқда.
Туман ҳудудида замонавий юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи “JV MAN Авто-Ўзбекистон” қўшма корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу корхонада бугунги кунда 400 нафардан кўпроқ навқирон йигит-қизлар самарали меҳнат қилмоқдалар.
Эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда туманда ҳали ишга солинмаган имкониятлар жуда кўп.
Қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини янада ривожлантириш учун қулай шароитга эга бўлган туманнинг бугунги иқтисодий ҳолати қониқарли эмас.
Хусусан, ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлгани ҳолда туманда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмаяпди. Масалан, етиштирилган мева-сабзавот, сут маҳсулотларини қайта ишлашда сусткашликка йўл қўйилаяпди.
Рўйхатдан ўтган 116 та саноат корхоналаридан 19 таси фаолият кўрсатмаяпди. Маҳсулот экспорт қилиш ҳажми ҳам талаб даражасида эмас.
Жомбой туманида 595 та фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Давлатга шартномавий дон сотиш режаси уддаланмади. 2568 гектар майдонга сабзавот, 300 гектар майдонга картошка, 631 гектар майдонга мойли ва дукакли экинлар экилганига қарамай? статистикада даромадлар салмоғининг ўсиши сезилмаяпди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Олимжон Исмоилович Очилов вилоят ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланиши муносабати билан Жомбой тумани ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокими қарори депутатлар томонидан тасдиқланди.
Шу пайтга қадар Пастдарғом тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ҳусан Абдиқобилович Бўриев вилоят ҳокимининг тавсиясига кўра, Жомбой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий