Меню

пятница, 25 октября 2013 г.

Рашк нобуд килди.Уларнинг “ишқ достони”дан хабар топган Қамариддин Расулов ўзини қўярга жой тополмай қолади.




Сурхондарёда Қамариддин Расулов Озодбек Жалоловни ўлдиргани учун жиноят ишлари бўйича Қизириқ тумуни суди томонидан 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Сурхондарё вилояти прокурори ёрдамчиси
Баҳодир Юнусовнинг “Ҳуқуқ” газетасида жиноят иши иштирокчиларининг исм-фамилияларини ўзгартириб ёзишича, эри билан Россияда бирга ишлаб, Ўзбекистонга қайтган Малика Шомуродова фарзандлари билан бирга истиқомат қиларди.

Турмуш ўртоғи бошқа мамлакатда бўлгани учун қўшниси Қамариддин Расулов унинг оиласига яқиндан ёрдам бериб юрарди. Прокурор ёрдамчисининг ёзишича, қўшнининг ғараз мақсади бўлган.

Маълум бўлишича, Қамариддин ўзининг “холис” ёрдами эвазига Малика Шомуродовадан “хизмат ҳақи” олган. Прокурор ёрдамчисининг ташбеҳли сўзларидан шу нарса аён бўладики, улар ўртасида ишқий муносабатлар бўлган.

Аммо орадан кўп ўтмай Малика Шомуродова хонадонига у билан Россияда бирга ишлаган Озодбек Жалолов серқатнов бўлиб қолади. У ҳам Қамариддинга ўхшаб Маликага яқиндан ёрдам бериб юрган. Уларнинг “ишқ достони”дан хабар топган Қамариддин Расулов ўзини қўярга жой тополмай қолади.

“Рашкдан олов бўлиб ёнаётган Қамариддин қатъий қарорга келиб, 2013 йилнинг 26 март куни соат чамаси 20.30ларда М. Шомуродованинг хонадони олдида пайдо бўлди. Мақсади “рақиби” билан орани очиқ қилиш эди”, деб ёзади прокурор ёрдамчиси.

Қамариддин уни гаплашиб олиш учун шу атрофдаги “Дайтўлак” каналининг кўпригига бошлаб борди. Қўшни ошиқ йигит Озодбекни бўғиб, жон таслим қилгунча ушлаб туради. Сўнг мурдани каналга ташлаб юборади. Орадан кўп ўтмай ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятни аниқлашга ва қўлга олишга муваффақ бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ тумани суди Қамариддин Расуловга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий