Меню

понедельник, 7 октября 2013 г.

Ўзбекистонда Ментлар эмас Экан....Бу Мелисалар деб вайсаганлар канчаа эди...




Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2 октябрь куни Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятида қария аёлларга ҳужум қилганликда айбланиб икки киши ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатган эди. Mezon.Uz хабарига кўра, бир қатор ОАВларда ушбу жиноятчилар ИИВнинг собиқ ходимлари бўлгани уларнинг жиноятларни содир
этишида қўл келгани ҳақида хабарлар тарқатилган.
Бироқ, Mezon.Uz ИИВдаги ўзининг «ишончли манбалари»га асосланиб хабар беришича, қўлга олинган шахслар ички ишлар ходимлари сифатида ишлашмаган.
Эслатиб ўтамиз, 1975 йилда туғилган Ж. Қосимов ва 1978 йилда туғилган Н. Ўрозова Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги бир қатор жиддий босқинчилик жиноятларини изчил таҳлил қилиш натижасида Тошкент шаҳар ИИББ тезкор гуруҳи томонидан қўлга туширилган.
Ж. Қосимов ўзининг шахсий кумушранг Matiz автомашинасида киракашлик қилган, Н. Ўрозова эса унга бу ишда ёрдам берган. Сўнгги жиноятлардан бири амалга оширилган жойдаги кузатув камерасига айнан машинанинг тушиб қолгани жиноятчиларни аниқлаш ва қўлга олиш имконини берган.
Mezon.Uz’нинг ёзишича, ҳозирги вақтда тергов гуруҳи томонидан жиноий ишнинг барча тафсилотларини аниқлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий