Меню

четверг, 31 октября 2013 г.

Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамаси Ягона давлат интерактив хизматлари порталига уланди




Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамаси Ягона давлат интерактив хизматлари порталига уланди.
Ягона давлат интерактив хизматлари портали – http://my.gov.uz орқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилиш мумкин. Бу ҳақида UZINFOCOM Маркази матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Эндиликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари Вазирлар Маҳкамасига ўзларини
қизиқтирган саволлар ва муаммолар билан тўғридан-тўғри электрон тарзда мурожаат этишлари мумкин.

Одатда Вазирлар Маҳкамасига у ёки бу давлат органи томонидан ўз вақтида ҳал этилмаган масалалар юзасидан мурожаат этилади. Шу сабабли, иш самарадорлигини ошириш мақсадларида Вазирлар маҳкамасига мурожаат қилганда фуқаролар ёки юридик шахслар илгари ушбу масала юзасидан қайси давлат органига арз қилганини ҳам кўрсатиб ўтиш тавсия этилади.

Бугунги кунга келиб 1 июлдан бошлаб ишга туширилган Ягона давлат интерактив хизматлари порталида 120 ортиқ давлат органлари уланган. Шу пайтгача портал орқали фуқаролар ва юридик шахслардан 2,3 мингдан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг аксариятига жавоб берилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий