Меню

четверг, 3 октября 2013 г.

Жалолобод вилоятининг Ақси туманидаги Инғар-Тўў ҳудудидаги чегара бўлинмаларини олиб ташлашди.





Қирғизистон ва Ўзбекистон Инғар-Тўўдаги чегара бўлинмаларини олиб ташлашди
03 октября 2013, 15:43
CA-NEWS - 2013 йилнинг 2 октябрида соат 13:00 да Қирғизистон ва Ўзбекистон Жалолобод вилоятининг Ақси туманидаги Инғар-Тўў ҳудудидаги чегара бўлинмаларини олиб ташлашди. Бўлинмалар Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари раҳбарлари - ҚР Чегара хизмати раиси Қурманақун Матенов ҳамда Ўзбекистон Республикаси МХХ Чегара қўшинлари қўмондони Рустам Эминжоновнинг 30 сентябрда бўлиб ўтган музокараларидан сўнг олиб ташланган.
“Шундай қилиб Инғар-Тўў ҳудудидаги радиоузатиш станцияси хизматчилари бўлган Қирғизистон фуқароларининг бу ҳудудга тўқинликларсиз ўтиши учун шарт-шароит яратилган”,- деб хабар беради ҚР ДЧХ.
Эслатиб ўтамиз, кеча 20 га яқин қирғизистонлик фаоллар Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси қаршисида акция ўтказишиб,ўзларининг ана шу масала юзасидан талаблари битилган мактубини топширишган эди.
- See more at: http://uz.ca-news.org/news:21553/#sthash.W6riEqmh.d257Oleo.dpuf

Комментариев нет:

Отправить комментарий