Меню

суббота, 5 октября 2013 г.

Қизил зулмат, Бу булган вокеами ёки Хикоями...Мухлисларимиз бонг уради





Ўлкашунос тадқиқотчи Юрий Зимин ёзув дафтари саҳифаларида аллақаердан пайдо бўлган қизғиш доғларга қараб, ажабланиб
қолди. Қизғиш суюқликка оҳиста
бармоғини теккизиб кўрганди, гўё
қондек туюлди. «Кимдир ҳазиллашиб
дафтарим саҳифаларига қизил бўёқ
сачратдимикин?» деган ўйга ҳам
борди.
Аммо хонада фақат ўзи эди.
Аввалига ғайриоддий ҳодисага

аҳамият бермай, ишида давом этди.
Лекин негадир, энди кимдир унинг
бармоқларига қизил бўёқ
суртаётгандек эди.
«Тавба, бу қандай синоат бўлди?» дея
унинг ҳайрати оша бошлади. Энди
икки қўли ҳам билагига қадар қизил
рангда, столнинг усти ҳам, кийим­
лари ҳам қизил тусга кирди. Бироз
ўтиб, олимнинг оёқлари остида
қизил кўлмак пайдо бўлди.
Зум ўтмай, уйнинг ёғоч деворлари
бўйлаб ўша сирли қизғиш суюқлик
оқа бошлади. Қўрқувни енгишга
уринган ўлкашунос деразага
қаради.Ўн дақиқалар аввал
деразадан оқиш туман кўринаётган
эди, энди эса ҳаммаёқни ажабтовур
қизил суюқлик қоплаб олганди.
Хонани тўлдирган суюқлик
кутилмаганда оловдек ёна бошлади.
Кундалик, дастурхон, ўрин-кўрпа,
жавон ва девор ўт ичида қолди.
Ташқарида эса росмана ёнғин
гувилларди.
Ушбу ҳодисага ҳеч қандай изоҳ
тополмаган олимнинг вужудини
ваҳима эгаллади. У шимолда илмий
сафарда биринчи марта
қатнашаётгани боис Қутбда рўй
берувчи ғаройиб ҳодисалар билан
ҳали яхши таниш эмасди. Ёнғин эса
борган сари авжга чиқарди. Шу
топда
ҳавода нимадир лопиллаб кетди
ва аланга қон тусига кирди...
Кейин хонага бирдан қоронғилик
чўкди. Юрий электр ўчди, деган
хаёлда жавондан бир нечта шам
олди. Тўртта шам сарғимтир шуъла
тарата бошлади. Бир дақиқа ўтар-
ўтмас, шамлардан биттаси ўчиб
қолди. Юрий гугурт чаққан ҳам
эдики, яна иккита шам лип этиб ўчди.
Яна бироз ўтиб, сўнгги шамни ҳам
кимдир атайлаб ўчиргандек бўлди.
Кейин тўрттала шам бараварига яна
лип этиб аланга олди.
Шу лаҳзада эшик қаттиқ тақиллади.
У титроқ қўллари билан эшикни
очди. Хонага шитоб билан кирган
катта маъданшунос Янков
хавотирланиб деди:
— Қишлоқда нималар бўлаётганини
бир кўрсангиз эди!
— Бу қандай ҳодиса ўзи? — сўради
Юрий. — Ҳеч нарсани
тушунолмаяпман.
— Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу
қизғиш зулмат фақатгина шимолда
кузатилувчи ноёб сирли ҳодиса экан.
Аммо хавфли томони йўқ эмиш. Бутун
шимол ловуллаб ёняпти.
Шу топда қизил зулмат қанчалик
кутилмаганда вужудга келган бўлса,
худди шу тарзда ғойиб бўлди-қолди.
Кийимлар, қўллар, девор,
дастурхондаги «қонли доғлар» ўз-
ўзидан кўринмай қолди. Хонани яна
шимолнинг одатдаги, кундузги ва
осойишта ёғдуси тўлдириб, қўрқув
ҳисси ҳам йўқолди.
Юрий деразага қаради. Ташқарида
аввалгидек оқиш туман кўринди.
Хонани тўртта шам ёритиб турибди.
Соатига қаради: қизил зулмат
йигирма дақиқа давом этибди...
Орадан икки ҳафта ўтиб, Юра Россия
Фанлар академиясига йўллаган
мактубига қуйидагича жавоб олди:
«Қизил туман» ёки «атмосферанинг
қизғиш тусга кириши» ҳақида аниқ
бир нима дея олмаймиз. «Қизил
зулмат»га хемилюминесценция
ҳодисаси, яъни кимёвий
жараёнларда вужудга келувчи
нурланиш сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Аммо «қизил зулмат» мутлақо Қутб
шафағи билан боғлиқ эмас».
Юрий шу заҳоти қишлоқ
кутубхонасига бориб, қутб
тадқиқотчиси Леоновнинг
кундалигини излаб топди. Унда
шундай деб ёзилган эди:
«Ҳаво булут ва туманли бир кунда
ҳамроҳлар билан бирга
атмосферанинг ғалати тарзда,
изоҳлаш мушкул бўлган бир ҳолатда
ёғдуланишини кузатдик. 10 июль
куни маҳаллий вақт билан кундузи
соат тўртларда тадқиқот
натижаларини қоғозга тушираётган
эдим. Ногаҳон хона ҳам, дераза
ортидаги оқиш туман ҳам гўё, лов
этиб аланга олгандек бўлди.
Аммо ҳеч қаерда олов кўринмас, ён-
атрофни қамраб олган туман бир
текис қизғиш тусда ёришиб турарди.
Мудҳиш сукунат ва қон рангидаги
туман қаердан келаётгани номаълум,
юрак тўла ваҳима, руҳият ларзада
эди. Йигирма дақиқалардан сўнг
қизил зулмат қандай вужудга келган
бўлса, худди шундай, бир лаҳзада
ғойиб бўлди. Мазкур ҳодисани қутб
шафағи билан боғлашга ҳеч қандай
асос йўқ, зеро, у Қутб шафағи
кузатилмайдиган Қутб ёзининг авж
палласида рўй берди».
Бу воқеадан сўнг олим «қизил
зулмат»ни кузатган бир кекса
денгизчининг ҳикоясини ёзиб олди:
— «Қизил туман» ҳақида кекса
денгизчиларнинг кўпчилиги
гапиради. Буни «ноёб ҳодиса» деб
аташади, менимча ҳам шундай.
Ёдимда, бир сафар Чукоткага кирган
пайтимиз: енгил туман тушган, чорак
мил масофадан у ёғини кўриб
бўлмасди. Ногаҳон атрофни қорон­
ғилик босди. Сув ҳам, муз ҳам қип-
қизил қонга айланди. Бу юракларни
увиштирувчи манзара эди. Кейин
кемада ўт чиқмадимикин, деган
хавотирда кема бўлмаларини кўздан
кечирдим, улар ҳам нақ даҳшатли
аланга ичида қолгандек. Бироқ на
ҳарорат ва на тутун бор! Кема
саҳнидаги мачталар, зинапоя,
панжаралар азбаройи чўғ бўлиб
кўринади. Аммо қўл теккизсангиз —
оддий ҳароратдаги темир, ҳатто, сал
совуқроқ...
Хуллас, «қизил зулмат» ҳақидаги
маълумотлар ана шулардан иборат.
Аммо илм-фан ҳанузгача ушбу сирли
ҳодисага жўяли бир жавоб тополгани
йўқ.

Неьматбек Ишимметов

Комментариев нет:

Отправить комментарий