Меню

четверг, 17 октября 2013 г.

Андижонда 3-донагина 9 каватли уй жой биноси бор..биронтасида хам лифт ишламайди...сув ва газни асло сураманг.......



Кўпқаватли уйларда яшашнинг ҳам ўзига яраша афзалликлари бор. Айниқса қишда барча қулайликларга эга иссиққина уйда яшашга нима етсин. Бироқ бундай уйлар пайдо бўлибдики, уларнинг муаммоси ҳам
эскирмайдиган мавзу сифатида кун тартибидан тушмай келмоқда...

Қайсидир "дом"нинг томидан чакка ўтса, бошқасида иссиқлик таъминоти йўқ ёки яхши иситилмайди, яна қаердадир қувур тешилиб ертўлани сув босса, бу ҳам етмагандек, лифт негадир ишламай қолади...Республикамизда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ташкил топган дастлабки йилларда кўпқаватли уйлар ана шу муаммою камчиликлари билан ширкатлар тасарруфига ўтган эди. Ҳозирги кунгача ҳам бу камчиликларни бартараф этиш ишлари узлуксиз олиб борилмоқда. Муштарийларимиз томонидан таҳририятга йўлланган бир қатор саволларга Тошкент шаҳар Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бошқарма бошлиғи Олимжон Раҳимов жавоб беради.

“ШИРКАТ” РАИСЛАРИ МАЛАКА ОШИРАДИМИ?

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, зарур меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш, сайланган раҳбар ва ҳисобчиларни малакасини ошириш ишларини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ва туманларида уюшмалар таъсис этилган. Ширкат раиси лавозимига сайланган аъзолар кўпчилиги коммунал соҳада фаолият юритмаган, бошқа соҳалар мутахассислари бўлгани учун уларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказлари ташкил қилинган. Бундан ташқари, коммунал соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясида кўзда тутилган хизматларни (ишларни) бажаришда буюртмачи ва пудратчи вазифаларни ажратиш кўзда тутилган ва ширкатлар асосан буюртмачи вазифасидадир. Яъни, ширкат ишлаб чиққан йиллик режа асосида пудрат ташкилоти ишларни бажаради ва амалда бажарган ишлар учун тўловни олади. Аммо, кўпчилик ширкатлар йиллик режага мажбурий бажарилиши лозим ишларни киритмайди ва ишларни ўз штатига ишга олган ишчилар кучи билан бажаришга интилади, яъни аввалги уй-жойдан фойдаланиш бошқармаларнинг кичик шаклида фаолият юритмоқдалар.

Маълумот учун: “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинишидан аввал шаҳарда уй-жойлардан фойдаланиш ишларини амалга оширадиган давлат мулкчилик шаклидаги уй-жойдан фойдаланиш бошқармаларининг умумий сони 80 та бўлса, ҳозирги вақтда 2327 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолият кўрсатмоқда.

МУЛКДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ МУЛКИГА НИМАЛАР КИРАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 124-моддаси ва “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасида кўп хонадонли уйда мулкдорларнинг умумий мулки қуйидагича белгиланган:

Кўп квартирали уйнинг умумий жойлари, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускунлари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар умумий мол-мулк ҳисобланади.

ШИРКАТ ТЎЛОВИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАНАДИ?

“Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги Қонун ва бир қанча меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, уйни ширкат бошқарган ҳолда ёки юридик шахс таъсис этилмаган ҳолда ҳам, уйни бошқариш бўйича тузилиб тасдиқланган йиллик режа асосида аниқланган харажатлардан келиб чиқиб мулкдорларнинг умумий мажлисида тасдиқланган мажбурий бадал асосида тўлов амалга оширилади.

Ширкатда бир неча уй бўлган ҳолда, ҳар бир уйнинг мажбурий бадали уйда бажарилиши лозим бўлган иш ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.

Тўлов амалга оширилаётганда яшаш хонадонининг ичидаги кўп квартирали уйнинг умумий жойлари ҳисобланган жойлар ҳам ҳисобга олинади.

ШИРКАТНИНГ ВАЗИФАСИ НИМА?

Ширкатларнинг асосий вазифаси кўп қаватли уйни бошқариш ва фойдаланиш ишларини ташкил қилиш, аҳолига қулай ва хавфсиз яшаш шароитини таъминлаш мақсадида уй-жой фондини меъёрлар талаби бўйича сақлаш учун мажбурий белгиланган ишларни иш режаларига киритиб бажариш ёки пудрат ташкилоти билан шартнома асосида буюртма беришдир. Уй-жойдан фойдаланиш ишларининг режаси ишлаб чиқилаётганда барча мажбурий ишлар тўлиқ қамраб олинмагани учун уйни сақлаш ва фойдаланиш учун зарур маблағнинг ҳисоби тўлиқ бўлмайди ва бажарилиши керак бўлган ишлар ўз вақтида бажарилмай қолади. Масалан, Тошкент шаҳрида ўтказилган хатлов натижасига кўра кўп қаватли уйларда жами 4756 та лифт асбоб ускунаси мавжуд, шундан 4653 таси одам ташиш учун мўлжалланган лифтлардир ва 65 таси кўп йилдан бери ишламайдиган лифтлар. Хатлов натижасида, лифтларни хизмат муддати ўтиб алмаштиришга муҳтож бўлганлар сони 785 тани ташкил қилади, 577 таси реконструкция ва 391 таси мукаммал таъмирга муҳтожлиги аниқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 августдаги 191-сонли қарори уй-жой фондидаги лифт асбоб-ускунларини янгилаш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилишни белгилаган. Бу борада бир мунча ишлар бажарилди. Аммо, лифт асбоб-ускуналарини етказиб берувчи “Самарқанд-лифтсозлик заводи” ОАЖ зарур лифт асбоб ускуналарини етказиб бера олмаяпти ва тасдифланган дастур ўз вақтида бажарилмай қоляпти.

ЛИФТНИ КИМ ТУЗАТАДИ?

Уй-жой Кодексининг 124-моддаси ва “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига кўра лифт асбоб-ускунаси умумий мулк ва у бузилса ёки тўлиқ ишдан чиққанда мулкдорлар маблағлари ҳисобига таъмирланади ёки янгиланади.

Агар уйни мулкдорлар таъсис этган ширкат бошқарадиган бўлса, умумий мажлис қарори билан таъмирлаш ёки янгилаш ширкат вазифасига киради. Агар, мулкдорлар қарори билан уйни юридик шахс таъсис этмай бошқариш қарор қилинса, уйдаги мулкдорлардан бири бу вазифани ўзига олади, туман ҳокимлигида рўйхатдан ўтади ва уйни бошқаради.

Икки ҳолатда ҳам уй бошқарувчилари буюртмачи вазифасини амалга оширади ва уйдан фойдаланиш ишларини танлов асосида танланган профессионал бошқарув компанияга шартнома асосида топширади. Демак, бу барча мулкдорларнинг вазифаси.

ЛИФТДА ҚОЛИБ КЕТСАНГИЗ...

Маълумки, лифт мураккаб муҳандислик қурилмасидир. Ундан фойдаланиш, таъмирлаш ишлари сертификатланган мутахассислар томонидан бажарилиши керак. Бундай мутахассислар лицензияга эга корхоналарда мавжуд. Булардан бири “Тошкентлифтхизмати” корхонасидир. Бу корхона билан шартномаси бўлган ширкат, шу корхонанинг диспетчерлик хизматидан фойдаланади. Лифтда қолиб кетсангиз диспетчерга хабар берилса бас, лифт хизмати ходими зудлик билан етиб келиб ёрдам кўрсатади ва лифтни таъмирлайди.

УЙИНГИЗ ЛОЙИҲАСИНИ ЎЗИНГИЗЧА ЎЗГАРТИРМАНГ

Тошкент шаҳар уй-жой фонди жами 9139 та кўп қаватли уйлардан иборат ва уларда жами 36273 та кириш йўлаклари мавжуд. Маълумки, уйларнинг аксарияти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурига мувофиқ 60-80 йилларда қуриб топширилган. Кириш йўлаклари, ўша даврдаги лойиҳалар асосида қурилган, йўлакларда қиш даврида иситиш учун иситиш приборлари билан жиҳозланган. Кириш йўлаклар билан туташган хонадонлар деворларининг қалинлиги кириш йўлакларини иситилишини назарда тутиб белгиланган. Ҳозирги вақтда иситиш приборлари олиб ташланган ва бу деворлар хонадондаги иссиқлик энергияни сақлаб қолиш қобилияти камайиб, энергия меъёрдан ортиқ сарфланмоқда. Бундан ташқари, аҳоли томонидан хонадонда қулайликни ва шинамликни яратиш мақсадида очиқ балконларга ром ва деразалар ўрнатиб хонадон майдонини кенгайтирмоқда, иситиш учун ўзбошимчалик билан ички иситиш тизимига ўзгартириш киритиб балконларга олиб чиқмоқда. Балконларнинг деворларининг қалинлиги ҳам иссиқлик энергияни сақлаб қолиш қобилияти етарли эмас. Бунда, уйнинг яхлит иситиш тизимининг иссиқлик энергияни тақсимлаш ва етказиб беришга зарар етказиб ортиқча энергияни сарфига олиб келмоқда.

2013 ЙИЛДА:

Таъмирлаш режалаштирилган 13965 та кириш йўлакдан 13438 таси, 546 та лифт кабинанинг ўрнига 686 та лифт кабиналари жорий таъмирланган, 20543 та кириш йўлак эшикларидан 15532 тасига кодли қулфлар ўрнатилган, 620 та кўп қаватли уйдан 553 тасида том қисми мукаммал таъмирланган, режадаги жами 669635 кв.м. том қисми ўрнига 703361 кв.м. жорий таъмирланган, 156 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникациялари мукаммал таъмирланган.

Умумий мулк бўлган лифт асбоб-ускуналарни асраш ва авайлаш тўғрисида 4500 та аҳолига мурожаатлар чоп этилиб лифт кабиналарига ўрнатилди, 2700 та лифт кабиналари полидаги линолеум қопламаси Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджетдан ажратган маблағ ҳисобига янгиланди.

УЙИНГИЗГА КИРИШГА РУХСАТ БЕРИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 24-бобида турар жой ва хонадон эгалари ҳуқуқи ва мажбуриятлари белгиланган:

*** Кўпхонадонли уйдаги хонадон эгаси бу уйларга хизмат кўрсатиш ташкилоти вакиллари ёки фавқулодда таъмир хизматчилари уни огоҳлантириб, уй эгаси иштирокида умумий мулкнинг ҳолатини назоратдан ўтказиш ёки таъмирлаш учун келишганда, ўзига тегишли хонадонга киришга рухсат бериши шарт.

*** Кўпхонадонли уйда яшовчи фуқаро ўзига тегишли турар жойда фавқуллода ишдан чиқиш ҳолати қайд этилганда, бундай уйларга хизмат кўрсатиш ташкилоти вакилларига ёки фавқуллодда таъмир хизматчиларига таъмирга муҳтож жойни бартараф этиш учун зудлик билан хонадонга киришни таъминлаши лозим. Уй эгаси уйда бўлмаган тақдирда, хонадонга кириб фавқулодда ҳолатни бартараф этиш учун ички ишлар ходимлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ташкилоти вакиллари иштирокида амалга оширишга ҳақли.

Республикамизда кўп қаватли уй-жойларни бошқариш ва фойдаланиш ишларини амалга ошириш “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ бевосита уй-жой мулкдорлари ихтиёрига берилган.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳридаги битта ширкат бошқарувида 5 тадан кўп кўп қаватли уй ёки 250 та хонадондан кўп бўлмаслиги тавсия этилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий