Меню

вторник, 19 ноября 2013 г.

Буни Эшитиб йиглайми ё кулайми ? Юртимизда Адолат партияси йигилишида 103.3% га иш билан таьминланди халкимиз деб жар солишди....

Узбекистонда Фронтга кетгандек кузатишябди болларини.


2013 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг “2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури” лойиҳаси тўғрисидаги масала муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қонунчилик палатаси
қўмиталари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Дастурнинг мақсади – аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс ва ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг иш ўринларини яратиш бўйича салоҳиятини ишга солиш йўли билан амалга ошириш, демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бандлик ва тадбиркорликнинг самарали шаклларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишдан иборат.
Шунингдек унинг асосий вазифалари 2014 йилда меҳнат бозорининг эҳтиёжи асосида ва республика ҳудудлари ва тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурий ҳужжатларни амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этиш жараёнларини рағбатлантириш;
ҳудудлар ва тармоқларнинг янги иш ўринлари ташкил этиш ва илгари яратилган иш ўринларининг барқарор фаолиятини таъминлаш юзасидан салоҳиятидан самарали фойдаланишни янада кучайтириш;
меҳнат бозорида тангликнинг олдини олишнинг амалий воситаси сифатида иш билан таъминлашнинг, айниқса кичик бизнесда, касаначилик ва оилавий тадбиркорликда самарали шаклларини ривожлантириш;
банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар ва аёлларни ишга жойлаштириш йўли билан меҳнат бозорида фаол ва аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;
дастур бажарилишининг туман ва шаҳарлар, тармоқлар ва аниқ корхоналар бўйича тизимли мониторинги ва таҳлили, зарур бўлган ҳолларда 2014 йилда иш ўринлари яратишнинг тасдиқланган параметрларининг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўришдан иборат.
Муҳокамага киритилаётган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири биринчи ўринбосари Б.Алимуҳамедовнинг маърузаси тингланди.
Таъкидланишича, 2013 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида республика бўйича жами 833,4 мингта иш ўрни яратилган ва дастур параметрлари 103,8 фоизга бажарилди. Яратилган иш ўринларининг 488,3 мингтаси қишлоқ жойларига тўғри келди.
Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича муаммоларнинг изчил ечимига йўналтирилган тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2013 йилнинг ўтган даврида иқтисодиётда банд бўлганлар сони 2,5% га ошиб, 12,5 млн. кишига етди. Бандлик ўсишининг энг юқори суръатлари қурилиш (103,3%), савдо ва умумий овқатланиш (103,1%), транспорт ва алоқа (102,8%) тизимида қайд этилди.
Фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва янгилаш 64,6 мингта иш ўринлари ташкил этишга шароит яратди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожлантирилиши, энг қулай тадбиркорлик муҳити яратилиши жами 404,8 мингта иш ўринлари ташкил этилишини таъминлади, шундан 314,2 мингтаси – кичик корхоналарда ва 90,6 мингтаси – хусусий, якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасига тўғри келди.
Б.Алимуҳамедовнинг таъкидлашича, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури туманлар ва шаҳарлар бўйича, меҳнат бозори эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, ҳудудларни ривожлантириш дастурларига мос равишда ишлаб чиқилди.
Дастур янги объектларни ишга тушириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, қайта жиҳозлаш ва мавжуд қувватлардан янада тўла фойдаланиш, кичик бизнесни, биринчи навбатда, саноатда, қурилишда, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаларида жадал ривожлантириш, инфратузилма, коммуникация ва уй-жой объектлари қурилиши кўламини, касаначилик меҳнатининг имкониятларини кенгайтириш, ишламай турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига айнан мувофиқ миқдордаги иш ўринлари ташкил этишга ва аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган.
Мамлакатимизда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича жами 983,6 мингта иш ўринлари ташкил этилиш кўзда тутилмоқда. Дастурни амалга ошириш доирасида таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Янги яратиладиган, мавжуд бўш ва захира иш ўринларига касб-ҳунар коллежларининг 500 минг нафарга яқин битирувчиларини жойлаштириш мўлжалланган.
Йиғилишда фракция аъзолари 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашнинг параметрлари ва асосий йўналишларига муҳим эътибор қаратдилар ва уни атрофлича таҳлил этдилар.
Хусусан, дастурга кўра, келгуси йилда йирик объектларни ишга тушириш, фаолият юритаётган корхоналарни реконструкция қилиш ва кенгайтириш орқали 59,4 мингта иш ўринлари, кичик бизнес корхоналарини, асосан саноатда, қурилишда, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида жадал ривожлантириш ҳисобига 370 мингта иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.
Айниқса, бандлик дастурига мувофиқ, уй меҳнатининг, авваламбор, корхоналар билан меҳнат шартномаларига асосланган касаначилик меҳнати ва оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши ҳисобидан 221,3 минг нафар банд бўлмаган фуқароларни, асосан аёллар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож бошқа тоифаларини иш билан таъминлаш имконияти яратилиши кўзда тутилаётганлиги фракция аъзолари диққат марказида бўлди.
Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари 2014 йилга мўлжалланган бандлик дастури лойиҳаси ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини, оилавий бизнесни фаол қўллаб-қувватлаш, меҳнат ресурсларидан, шунингдек, бандликни таъминлашнинг самарали шаклларидан оқилона фойдаланиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилганлигини эътироф этдилар. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида таъкидланганидек, партия Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, авваламбор инсон учун” тамойилига риоя қилган ҳолда, келгусида ҳам кучли ижтимоий сиёсатни қўллаб-қувватлаш орқали давлат ижтимоий дастурларини бажаришда фаол иштирок этиши, аҳоли турмуш сифати кўрсаткичларини янада яхшилашга қаратилган аниқ саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, касб-ҳунар таълимининг меҳнат бозори билан алоқасини янада мустаҳкамлаш юзасидан белгиланган вазифалар ижросига хизмат қилади.
Қизғин муҳокамалардан сўнг фракция аъзолари Ўзбекистон «Адолат» СДП позициясидан келиб чиқиб ўз таклиф-тавсияларини билдирдилар ва “2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури” лойиҳасини маъқулладилар. Мажлис сўнггида фракция нуқтаи-назари белгилаб олинди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий