Меню

воскресенье, 24 ноября 2013 г.

Бундай ишлар Узбекистонда очик айтилмайди, Халкга эса лом-мим дейишга имкон йук

www.milliyburch.com


Германия канцлери Ангела Меркель телефони нафақат АҚШ, балки Россия махсус хизматлари томонидан ҳам эшитиб борилган. Бу ҳақда 24 ноябрь, якшанба куни, Германия давлат хавфсизлик органларидаги ўз манбаларига асосланиб, Focus журнали хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, канцлер телефони Берлиндаги Россия элчихонасидан туриб амалга оширилган. Немис махсус хизматларига шу вақтгача
Германияда дипломат кўринишида ишлаб келаётган камида 120 нафар россиялик разведкачи борлиги маълум. Разведкачиларнинг ярми немис идораларидаги ахборот манбаларини оғдириш билан шуғулланади, қолган қисми нима билан бандлиги хабарда айтилмаган.

Умуман олганда, журнал маълумотларига кўра, Меркелнинг мобиль телефонини камида бешта мамлакат разведкачилари эшитиб боришган. Нашр манбаларидан бирининг аниқлик киритишича, улар орасида, АҚШ ва Россиядан ташқари, Буюк Британия, Хитой ва КХДР ҳам бор. Эътиборли томони, АҚШ ва Буюк Британия вакиллари Берлиндаги дипломатик ваколатхона томларига қўнғироқларни тутиб олувчи қурилмалар ўрнатилганини тан олди.

Германия махсус хизматлари Берлинда радиоэлектрон разведка билан бундан ҳам кўпроқ давлат шуғулланган бўлиши мумкинлиги эҳтимолини инкор этмаяпти, бироқ бошқа давлатларнинг бундай ҳаракатларини аниқлаш имкони ҳозирча бўлгани йўқ.

Журнал суҳбатдошларининг тушунтиришларича, Берлиндаги ҳукумат мавзеси юқори мансабдор шахслар ортидан кузатув-разведка ҳаракатларини олиб бориш учун айниқса қулай. У ерда элчихоналар Гермнания давлат идоралари билан яқин ва кўпинча ёнма-ён жойлашгани учун, разведкачилар бевосита дипломатик ваколатхона ичида ўтириб мобил телефонларни эшитиш ва қўнғироқларни тутиб олиш имконига эга бўлишади.

Айни вақтда, Германия махсус хизматлари ҳукумат вакилларини, улар Германия бирлашгунига қадар ҳукумат яшаб турган Бонндан Берлиндаги алоҳида ҳукумат мавзесига кўчиш арафасида ушбу ғоя хавфли эканлигидан огоҳлантиришган. Контрразведкачиларнинг сўзларига кўра, хорижий жосуслар учун бу мавзеда махсус қурилмалар ҳам керак бўлмайди, чунки бундай масофадаги сўзлашувларни эшитиш имконини берувчи воситалар савдода очиқ ва эркин сотилади.

Германия махсус хизматлари хорижий жосусларнинг мамлакатдаги фаолиятида «жуда фаол» деб баҳолашмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, биргина охирги йил давомида жосуслар Германия давлат идораларининг 100га яқин ходимини оғдиришга ҳаракат қилишган, эътиболи томони, ушбу ходимлар бундай шахслар ва ҳаракатлар ҳақида зудлик билан контрразведкачиларга хабар беришган. Германия махсус хизматларида хорижий мамлакат учун жосуслик қилишга рози бўлган германияликларнинг аниқ сони ҳақида маълумотлар йўқ. Шунга қарамай, уларнинг сони кўп эмас ва мамлакат хавфсизлигиги таҳдид солмайдиган даражада, деб баҳоланмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий