Меню

четверг, 14 ноября 2013 г.

Наргиза Зокировани чайнаш бошланди Ватанида, турли тақинчоқлар билан мутлақо «ўзбекча» бўлмаган кўринишда саҳнага чиқди



«Википедия» очиқ энциклопедиясининг русча версиясида Наргиз Зокирова ҳақида жойлаштирилган мақола онлайн қомус муҳаррирлари томонидан ўчириб ташлашга «маҳкум қилинди», деб ёзади Bezoom.Uz сайти.

Бунга келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган хонанданинг энциклопедияга киритилишга лойиқ эмаслиги масаласи расмий сабаб қилиб келтирилмоқда. Маълум бўлишича, «Википедия» муҳаррирлари Наргиз Зокирова шахснинг аҳамиятга эгалигини белгиловчи мезонларга жавоб бермаслигини қайд этишган.


Ушбу мезонларга кўра, «Википедия»га бирор хонанда ҳақида мақола киритилиши учун қўшиқчининг ижод маҳсули
тижорат нуқтаи назаридан муваффақиятга эришган бўлиши; машҳур рейтинг ва сўровларда юқори ўринларни эгаллаган бўлиши; даврий нашр, теле- ва радиодастурлар ҳамда таниқли интернет-манбаларда унинг ҳаёти ва ижоди ёритилган бўлиши керак.

«Фикримизча, «Википедия» муҳаррирлари холисона фикрламаяпти», – деб ёзади Безоом.уз. Нашр Наргиз Зокирова ва унинг ижодига оид баъзи рақамларни келтирган бўлиб, унга кўра, қўшиқчининг YouTube’даги видеолавҳаси 3 миллион мартадан кўпроқ кўрилган, Facebook’даги саҳифасида 5,1 минг, «ВКонтакте»да 2,6 минг, Instagram’да 7,2 мингдан ошиқ мухлислари бор. Бундан ташқари, Зокирова «Комсомолская Правда», 1tvnet, «Киевская Правда» каби нашрларга интервю берган.

Эслатиб ўтамиз, «Голос» телешоусининг иккинчи мавсумида Наргиз Зокирова иштирок этмоқда. 1984 йил режиссёр Али Ҳамроевнинг «Водиллик келин» фильмида янграган «Сен кетарсан» номли қўшиқнинг русча версияси орқали танилган Наргиз Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров («Ялла» гуруҳи солисти)нинг жиянидир.

Хонанда 1971 йил Тошкентда санъаткорлар оиласида туғилган. У таниқли опера қўшиқчиси, театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокировнинг невараси. Наргиз 14 ёшида Юрмаладаги қўшиқлар танловида қатнашган. 90-йилларда ўзбек эстрадасида ижод қила бошлаган. 1995-йилда АҚШга кўчиб кетган ва орадан 20 йил ўтиб, 42 ёшида Россия саҳнасида кўриниш берди.

Наргиз Зокировага «Голос» телетанлови саҳнасига чиққан илк дақиқалардан бошлаб ўзининг ташқи кўриниши, ноодатий имиджи билан кўпчилик қизиқишига сабаб бўлди. «У ноанъанавий соч турмаги, бош ва қўлларида татуировкалар, турли тақинчоқлар билан мутлақо «ўзбекча» бўлмаган кўринишда саҳнага чиқди», – деб ёзади Daryo.Uz.

Комментариев нет:

Отправить комментарий