Меню

суббота, 30 ноября 2013 г.

Узбекистонда инсон хаклари бузилгани тан олинди курсаткичларда 11 минг кишини курсатилган, Реалда канча




Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ижросини текшириш натижалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий давлат ҳокимияти
Узорганлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижросини вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликлар, шунингдек ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотларда ўтказилган текшириш натижалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, йиғилиш жараёнида айрим давлат ҳокимияти ва бошқаруви, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари кескин танқид остига олинди.

Текширишда мурожаатларни қонунда белгиланган муддатларда ёки асоссиз равишда кўриб чиқмаслик, кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма шаклда хабар бермаслик, қонуний талабларни асоссиз рад этиш каби бошқа кўплаб ҳолатлар аниқланганлиги қайд қилинди.

Прокуратура органлари томонидан 2013 йилнинг 10 ойида йўл қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқларини бузилиши ҳолатлари бўйича 4323 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, шундан 4011 нафар мансабдор шахслар интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича эса 44 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Прокуратура органлари томонидан “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг давлат органлари томонидан ижро этилиши устидан мунтазам назоратни амалга ошириш билан бир қаторда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бевосита кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Жумладан, прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг 10 ойида 123 мингдан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши натижасида 11 минга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, йиғилишда соҳага маъсул давлат органлари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши устидан тизимли идоравий назоратни кучайтириши ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини бузилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриши зарурлиги қайд қилиб ўтилди.

Идоралараро йиғилиш натижасига кўра, келгусида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволини янада яхшилаш, ушбу соҳада назоратни кучайтириш хусусидаги қарор қабул қилинди

Комментариев нет:

Отправить комментарий