Меню

понедельник, 25 ноября 2013 г.

АКШ Эронинг 8 млрд $ пулини кайтиб берди...бу бир кисми.....




АҚШ Женевадаги келишувдан сўнг, Эроннинг 8 миллиард доллар миқдоридаги бунгача музлатилган маблағларидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Эрон савдо-саноат палатаси собиқ раҳбари Алинаки Хомуший маълум қилди, дея хабар бермоқда Эроннинг FARS ахборот агентлиги.

Хомушийнинг сўзларига кўра, Теҳрон ядровий дастури бўйича келишув Эроннинг Европа
мамлакатлари билан савдо алоқалари босқичма-босқич яхшиланишига сабаб бўлиши мумкин.

«Агар ўзаро ишонч муносабатларини мустаҳкамлаш ҳар икки томонидан олиб борилса, бу Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади», – деди амалдор.

Аввалроқ, миллий хавфсизлик масалалари бўйича Барак Обаманинг маслаҳатчиси Сьюзан Райс АҚШ Эронга музлатилган пулларнинг 10 миллиард доллардан ортиқ бўлмаган қисмидан фойдаланишга рухсат беришини маълум қилганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий