Меню

четверг, 14 ноября 2013 г.

Республика Маънавият тарғибот марказида ойликлар берилмаябдими ё Ишлашаолмаябдими ?

америкалик



Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими тақдим этган маълумотларга кўра, республикамизнинг ҳамма шаҳар ва туманларда ҳам марказ бўлимлари зарур шарт-шароитларга эга ҳолда яхши фаолият юритмаяпти.

Бу ҳақда республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари, вилоят маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби Маҳмуд Назаров “Тошкент хақиқати” газетаси мухбирига
маълум қилди.

Айрим шаҳар ва туман бўлимлари учун ҳокимликлар томонидан алоҳида хоналар ажратилиб, керакли воситалар билан жиҳозлаб берилмагани боис уларнинг ишида кўплаб камчилик ва нуқсонлар мавжуд.

Дарҳақиқат, вилоят маънавият бўлими раҳбари таъкидлаганидек, бир қатор шаҳар ва туман бўлимларининг фаолияти бугунги кун талабига жавоб бермаяпти. Хусусан, 18 та шаҳар ва туман бўлимларидан 12 таси, яъни Бекобод ва Ангрен шаҳарлари, Бекобод, Бўстонлиқ, Зангиота, Оҳангарон, Оққўрғон, Паркент, Янгийўл, Ўрта Чирчиқ, Қибрай ва Қуйи Чирчиқ туманлари маънавият бўлимлари бир неча йилдан буён раҳбар кадрлар билан таъминланмаётганини қандай баҳолаш мумкин? Энг ачинарлиси, ушбу бўлимлар учун тайинли хоналар ажратилмаган, керакли жиҳозлар билан таъминланмаган. Шу боис кадрлар қўнимсизлиги жуда юқори. Ишлаб турганларининг ҳам илм-билим даражаси маънавиятдек муҳим соҳа талабларига жавоб бермайди. Жумладан, Олмалиқ шаҳар ва Юқори Чирчиқ тумани маънавият бўлими раҳбарлари ўрта махсус билимга оид дипломга эгалар, холос.

Аҳвол шундай бўлгач, кейинги 5 йилдан буён кадрлар қўнимсизлиги жуда юқори ҳолда қолаётганига ажабланмаса ҳам бўлади. Хусусан, шу даврда 12 та туман маънавият бўлимида 17 та раҳбар ишдан бўшаб кетди. Паркент, Пискент, Зангиота туманларида уч нафардан, Бекобод ва Ангрен шаҳарларида икки нафардан, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида бир нафардан раҳбар алмашди. Яна бир ачинарли ҳолат шуки, ишлаб турганлари ҳам ойлик маош билан таъминланишмаяпти.

Бугунги кунга келиб, дунё бўйича глобаллашув жараёни мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, турли сиёсий куч ва марказларнинг ғаразли манфаатларига хизмат қилаётган даврда маънавиятга бу қадар эътиборсизликни ҳеч қандай баҳонаю сабаблар билан оқлаб бўлмайди. Давлатимиз раҳбари "Юксак маънавият – енгилмас куч" асарида "Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга" дея кўпчиликни доимий огоҳликка ундашлари бежиз эмас. Зеро, ушбу асарда таъкидланганидек, ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқларни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тазйиқнинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийин. Шундай экан халқнинг маънавий салоҳиятини ошириш бугунги куннинг устувор талабларидан бири эканлиги барчага кундек равшан бўлмоғи лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий