Меню

среда, 20 ноября 2013 г.

Нос билан юртдошимиз ушланди


Ўзбекистонликлар орасида тамаки маҳсулотларидан кўп чекиладигани носвой.


Украинанинг Харьков божхона пости ходимлари мамлакат ҳудудига 50 килограмм носвойни олиб кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини тўхтатиб қолишган. Бу ҳақда Vatandosh.Uz хабар бермоқда.

«Тошкент — Харьков» йўналишидаги поезд орқали Украинага бораётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси 50 килограмм носвойни Украинага олиб киришга ҳаракат қилган. У носвойни полиэтилен сув идишларига жойлаб,
кўрпача орасида яширинча олиб ўтишга уринган.

Vatandosh.Uz’нинг қайд этишича, 2013 йилнинг октябрида ҳам бошқа бир – 50 ёшдаги Ўзбекистон фуқароси Украинага 20 килограмм носвойни олиб киришга уринган эди. Украина божхоначилари иккала ҳолат бўйича маъмурий иш очган.

Украинанинг «Капитал» нашри хабарига кўра, 2013 йил сентябрида мамлакат парламентига Украинада носвой импорти, ишлаб чиқарилиши ва савдосини тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси таклиф этилган. Нашрнинг ёзишича, асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон орқали Украинага етиб келадиган носвой савдоси МДҲнинг бир қатор мамлакатларида, жумладан, Туркманистон (2008 йилдан) ва Россияда (2013 йил 1 июндан) тақиқланган.

Украин нашрининг Ўзбекистон Онкология марказига асосланиб хабар беришича, Ўзбекистонда оғир бошлиғи саратонига йўлиққан беморларнинг 78 фоизи носвой истеъмол қилган. Қайд этиш жоиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларида парвоз вақти носвой чекиш тақиқланган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий