Меню

пятница, 15 ноября 2013 г.

Ноҳақликлар устунлик қилаётган муҳитда яшаябмиз.




Ўз жонига қасд қилганларнинг ички ҳолатларини яҳши тушунаман. Бу ҳолатларни ўзим ҳам кўп марталар бошимдан кечирганман... Лекин ўз жонига қасд қилишни маъқулламайман. Ожизлик аломати деб ҳисоблайман.
Динимизда ҳам бу ишнинг маъқулланмаслигидан кейинроқ хабар топдим...
Оллоҳ сизга умрни вазифа сифатида берган ва ундан оҳирги нафасга қадар қўлингиздан келганча яҳшиликлар йўлида фойдаланиш тўғрироқ деган ҳулосага
келганман.
Ҳаётда турли ҳолатларга дуч келасиз.
Лекин ҳарқандай ҳолатда ҳам ўзингизни мунофиқлик қилишдан асраш, ҳақ гапингизни гапиришингиз, тўғри ва ҳалол яшайбилишингизнинг ўзи - сизнинг атрофингизда тоза бир муҳитни вужудга келтиради.
Шунинг ўзи ҳам маълум маънода кураш ҳисобланади.
Ҳозир ҳаммамиз мунофиқлар яратаётган, шу сабаб ёлғонлар, ноҳақликлар устунлик қилаётган муҳитда яшаябмиз. Улар имконлари борича ҳалоллик йўлини тўсишга уринадилар ва шундай қилаябдилар. Агар сиз шу муҳитда ҳам ҳалолликнинг устунлигини тутабилсангиз, уларга қарши кучга айланасиз ва сиз ҳам ўз муҳитингизни, ҳалоллик муҳитини яратаолган бўласиз...
Бу эса, қийинчиликлар олдида эсанкираб қолиб, ўз жонингизга қасд қилишдан афзалроқдир...
Узр.
Хаёлимга келган бир гапни айтдим - қўйдимда !
Ёдгор Обид

Комментариев нет:

Отправить комментарий