Меню

воскресенье, 10 ноября 2013 г.

Виждон киноси яхши-ю,.Ана шу виждон кимда бор


 


 "Ўзбеккино" Миллий агентлигида 2013 йил ишлаб чиқаришга туширилган "Виждон" номли бадиий фильмининг (режиссёр - Аҳмаджон Ўнарбоев) яқин кунларда премьераси кутилмоқда.
       Ўзларининг эзгу фазилатлари билан кўпчиликка ибрат бўлаётган жонкуяр оқсоқоллар, бугунги маҳаллаларимизнинг фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи
ушбу фильмнинг сценарийси Хуршид Дўстмуҳаммад ва Абдуқаюм Йўлдошев ҳаммуаллифлигида ёзилган.      Режиссёр-оператор Абдувоҳид Ғаниев ҳам шу йилнинг октябрь ойида Шоира Ғиёсова сценарийси асосида суратга олган "Пойга" бадиий фильмини кенг томошабинлар оммасига тақдим этишни режалаштирган.
     Режиссёр Мансур Абдухолиқовнинг  Ғофир Шермуҳаммад сценарийси асосида суратга олинган "Қудуқ", Темур Мусоқовнинг "Бекатдаги одам" (муаллиф - Зулфиқор Мусоқов) бадиий фильмларининг айни пайтда овозлаштириш ишлари давом этмоқда. Ёзувчи ва кинодраматург Эркин Аъзамнинг "Хонадон эгаси" сценарийси асосида ишлаб чиқарилаётган тўлиқ метражли бадиий фильмининг монтаж ишлари якунланиб, фильмни овозлаштиришга киришилди. Шу кунларда "Зиёда" фильмининг режиссёри Жавоҳир Қосимов бошчилигидаги ижодий гуруҳ ҳам суратга олиш ишларини ниҳоясига етказди. Ушбу бадиий фильмнинг сценарийси ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст қаламига мансуб.
     Режиссёрлар Абдухалил Мигноров ва Рашид Маликов кино ихлосмандларига ўзларининг "Мен ёнингдаман", "Тоға" номли муаллифлик фильмларини тақдим этиш ниятида тасвирга олиш ишларини бошлаб юборишди.
     Болажонларнинг севимли кино қаҳрамонига айланишга улгурган Ҳошимжоннинг навбатдаги саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Сеҳрли қалпоқча-2" (ишчи номи)  бадиий фильмининг сценарийси бу сафар ҳам "Сариқ девни миниб" асарини кенг китобхонлар оммасига тақдим этган Худойберди Тўхтабоев ва ушбу фильмнинг режиссёри Сарвар Каримов ҳаммуаллифлигида ёзилди. Айни  пайтда ушбу фильмнинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилди.
    Таниқли актёр, мультипликатор, режиссёр Нозим Тўлахўжев бошчилигидаги ижодий гуруҳ "Зарба" номи билан ишлаб чиқаришга туширилган  бадиий фильмни тасвирга тушириш учун вилоятга жўнаб кетди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий