Меню

вторник, 5 ноября 2013 г.

Жахонабегим: Бегуноҳ қамалган маҳбуснинг, турмуш ўртогига чиқарган ҳатидаги битиклар...


Расул Мирзаев. Фото: GLOBAL LOOK press


Синган кўза ямалгани билан аслидек силлиқ бўлмас экан. Энди уни ғадир будир қирралари бор, силаб сийпалай деган бармоқларимни гохида улар кесиб қонатиб юбормоқда... Қалбим синиб сендан воз кечганимда, ортга қайтиб уни ямашга уриндингу...афсус... барибир қон қақшаётган яна ўзим... Ўзинг синдирасан, майдалайсану, ташлаб
юбормайсан, бировга қайта уни ясашга хам бермайсан. Севгинг учун бўлса хам майлийди...шунчаки хархашанг учун борлигим яшатмайди... Сочимда оқ кўпайгани ёшдан бўлса аламмас, юрагим нурагани дарддан бўлса аламмас, юзимдан кулгу кетгани қайғу бўлса аламмас... Биров сочига мафтун бўлганим, бир тош юракка тобе бўлганим.... сени юзингга қарам бўлганим алам қилмоқда....

Нечун сўзламайсан?кулишинг ҳазин,
Қўй дилим доглама,кулгин бир бора.
Озор чекма гулим,айтгил нетайин?
Сабрдан ўзга ҳеч қолмаган чора.

Маюс чеҳраларинг ёндирар багир,
Фироқ иккимизни аёвсиз чопти..
Қисмат қасослими? билолмам аҳир,
Айрилиқ азоби ўтларда ёқди.

Ўзи бу дунёси рост эмас ёлгон,
Ярми савоб,ярми гуноҳга ботган.
Ҳатто икки кўзи бир-бирин сотиб,
Ортимдан игволар тошларин отган.

Азизам мен қандай юпатай сени,
Бисотимда бир сўз қолмаган бўлса.
Узоқдан нигоҳим эркалар сени,
Қани шу юпанчдан кўнглимиз тўлса..

Мен бунда гарибман,сен унда гариб,
Аҳтариб юрибмиз меҳрдан нажот,
Фақат бизни қолар умид қутқариб,
Ишончинг қолмаган азизим наҳот?..

Фалакда инграган оҳу-ноламиз,
Шукр қилмоқликдан ўзга йўқ йўлим.
Азизам сабр қил бирга бўламиз,
Бизни ажратади фақат бир Ўлим..

Комментариев нет:

Отправить комментарий