Меню

среда, 6 ноября 2013 г.

Юртимизда газдан карздорлар купаймокда.Биргина Самарканд вилояти 121 млрд сумни ташкил килди,ким айбдор ?




Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ҳокими Акбар Шукуровнинг шаҳар аҳли ва фаолларига иситиш мавсуми бошланиши муносабати билан қилган мурожаатномасида қайд этилди.
Сир эмаски, коммунал хизматлар, фойдаланилган табиий газ ва электр энергияси учун тўловларни вақтида амалга
ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Куз-қиш мавсуми бошланиши билан табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги муаммоларнинг бир тарафи электр энергияси ва табиий газ бўйича аҳолининг қарздорлиги масаласига бориб тақалади.Шу муносабат билан, Самарқанд шаҳар ҳокими А. Шукуров шаҳар аҳли ва фаолларига иситиш мавсуми бошланиши муносабати билан махсус мурожаатнома билан чиқди.

Мурожаатномада қайд этилишича, бугунга келиб Самарқанд шаҳрида фойдаланилган табиий газдан жами 137 млрд. 486 млн. сўмга тенг. Шундан аҳолининг қарздорлиги 121 млрд. 977. млн сўмни ташкил қилмоқда. Электр энергиясидан эса жами 94 млрд. 761 млн. сўм қарздорлик мавжуд бўлиб, бундан 78 млрд. 526 млн. сўми аҳоли қарзларидир.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан қарздорликни бартараф этиш бўйича бирмунча ишлар амалга оширилган. Хусусан, жорий йилнинг 1 октябрига қадар табиий газдан 1 млрд. 452 млн. сўмлик тўловларни вақтида амалга оширмагани учун 878та жисмоний шахс бўйича материаллар вилоят хўжалик судига кўриб чиқиш учун тақдим қилинди. Электр энергиясидан 3 млрд. 729 млн. сўмдан зиёд қарздорлиги мавжуд бўлгани учун 17522 хонадон соҳиблари жаримага тортилдилар. Бу фуқаролар орасида табиий газ ва электр энергиясига ноқонуний уланганлар ҳам мавжуд.

Хабарда айтилишича, кўрилган чораларга қарамай тўловларни вақтида амалга ошириш борасида ижобий томонга силжиш сезилмаяпти. Энг ёмони, худди шундай қарздорлик табиий газ ва электр энергиясидан улгуржи фойдаланаётган корхона ва ташкилотлар, ошхонаю ресторанлар, ишлаб чиқариш тармоқларида ҳам жуда кўплаб кўзга ташланмоқда.

"Коммунал соҳадаги бу муаммога барҳам бериш, кузги-қишки мавсумни беталафот ўтказиш Сиз билан бизнинг қўлимизда. Ҳаммамиз маҳаллада истиқомат қиламиз. Шунинг учун маҳаллалардаги барча нуроний отахону онахонларни, фуқароларни, ёшларни фаолликка, дахлдорликка, энг муҳими Ватанпарварлик ва эл дарди билан яшашга чақирайлик. Тўловларни вақтида амалга оширмаган ёки тармоққа ноқонуний уланганлар Сиз ва бизнинг маҳалладошимиз, қўшнимиз, ака-укамиз, қариндошимиз. Уларга табиий газ ва электр энергияси тўловини ўз вақтида амалга ошириш лозимлиги, бу ҳол биринчидан, Ватанимиз иқтисодиётини юксалтиришга ҳисса бўлиб қўшилишини, иккинчидан, қарздорликнинг камайишини, учинчидан, соҳадаги муаммоларнинг яхшиланишини таъминлаши мумкинлигини тушунтириш вақти етиб келди. Акс ҳолда андиша йўлини танлайдиган бўлсак, қарздорлар сони кундан-кунга ошиб, муаммо янада чуқурлашиб кетиши мумкин", дея якунланади Самарқанд шаҳар ҳокимининг мурожаатномаси.

Комментариев нет:

Отправить комментарий