Меню

пятница, 22 ноября 2013 г.

Ўзбекистонда видеорегистратор таькикланмаган....

Выбираем видеорегистратор. "За Рулем" www.zr.ru
www.milliyburch.com


Ушбу саволнинг жавоби кўпчилик ҳайдовчиларни қизиқтирса керак.
Кейинги пайтда кўпчилик автомобиль эгалари ўз "темир от"ларига видорегистратор ўрнатиб олмоқдалар. Маълумки, ушбу қурилма автомобиль жойидан қўзғалганидан бошлаб йўлда кўринган барча ҳодисаларни тўхтовсиз видеотасвирга тушириб боради. Дунё мамлакатлари тажрибасидан шу нарса маълум бўлдики, видорегистраторлар
кўпинча йўл транспорт ҳодисаси юз берган ҳолда ҳақиқатни юзага чиқариш, йў ҳодисаси сабабчисини аниқлашга ёрдам беради.

"Экономическое обозрение" журналининг 2013 йилги 9-сони, "Йўл ҳаракати қоидалари бўйича савол-жавоблар" номли рукндаги мақолада ёзилишича, автомобилга видорегистратор ўрнатиш қонунга хилоф эмас. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 276 моддасига мувофиқ, видеорегистратор ёзувларидан ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлашда далил сифатида фойдаланиш мумкин.

Бу Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг "Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари" 269 моддаси қоидалари билан ҳам мос келади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий