Меню

среда, 13 ноября 2013 г.

СПИД касалинг борми уйланмайсан аёллар эса эрга тегмайди




Маълумки, оила қуриш арафасидаги барча ёшлар бешта хавфли касаллик бўйича тиббий кўрикдан ўтишлари шарт ҳисобланади.

Бу ҳақда “Даракчи” газетаси мухбирига Республика ОИТСга қарши курашиш маркази врач-эпидемиологи Собир Усмонов сўзлаб
берди.

Текширилиши зарур бщлган касалликлар қуйидагилар:

1.      Руҳий касалликлар (шизофрения, эпилипсия, олигофрения)

2.      Наркологик касалликлар

3.      Захм касаллиги

4.      Сил  касаллиги

5.      ОИВ/ОИТС текшируви

Юқоридаги чора-тадбирлар туғма ногирон болаларнинг туғилишининг олдини олишга қаратилган.

Ана шу текширув жараёнида ҳар йили никоҳланувчилар орасида юзлаб ОИВ инфекцияси аниқланади. Мазкур касаллик оқибатида 85-90 фоиз ҳолларда никоҳга берилган аризалар бекор бўлади.

Бу ҳар йили юзлаб ОИВ инфексияли болалар дунёга келишининг олди олинди дегани.

Ҳар бир шахс қонунга бўйсунган ҳолда, никоҳ шартномасини тузишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Бу нафақат ўзи учун, балки туғилажак келажак авлоди учун ҳам зарур.

Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда жаҳон бўйича 34 миллиондан зиёд  киши ОИВ инфекциясига чалинган бўлса, ҳар йили уларнинг сафига яна 2,7 миллион киши қўшилади ва 2 миллионга яқин одам бу касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий