Меню

четверг, 21 ноября 2013 г.

Ёлгонни хазим килган ЎзХДП га, Адолат партиясидан юкдими

www.milliyburch.com
Миллийбурч сайтида Адолат партиясининг хисоботида ахолини мехнат билан таьминланиши 103 % амалга ошганини ёзган эдик энди эса уни ХДП аьзолари 2014 йилда 1 миллион иш урни яратилади деб жар солишмокда.качонгача партиялар калбакиликда бош кош булишни тухтатишадилар ?
Мана энди ХДП йигилишининг баьёноти..
Келгуси йилда таълим муассасаларининг 500 минг нафардан ортиқ битирувчиси, ишга жойлашиши керак бўлган 630 мингга яқин киши меҳнат бозорига кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Алимуҳаммедов ЎзХДП Марказий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчиликпалатасидаги
фракциясининг яқинда бўлиб ўтган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.

Ботир Алимуҳаммедовнинг “Ўзбекистон овози” газетасидаги интервьюсида айтилишича, уларнинг бандлигини таъминлаш тизимли ва мураккаб жараён. Шунинг учун да бу борадаги барча имкониятлар ҳисобга олинди, мутасадди идора ва ташкилотлар зиммасидаги вазифалар қатъий белгиланиши кўзда тутилди. “Хусусан, Дастур лойиҳасида иш изловчи фуқароларни бўш иш ўринлари билан таништириш, уларга меҳнат бозори, корхоналар, ишга жойлашиш имкониятлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериш мақсадида 1200 га яқин бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказиш режалаштирилган”, — деди вазир ўринбосари.

Иқтисодиёт вазирлиги демография ва меҳнат бозори бўлими бошлиғи Зафар Шариповнинг айтишича, республикамизда ишга лаёқатли иқтисодий фаол аҳоли сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. “Бандлик таркибини таҳлил этадиган бўлсак, жами банд аҳолининг 12,9 фоизи саноатда, 26,8 фоизи қишлоқ ва ўрмон хўжалигида, 9,4 фоизи қурилишда, 11,1 фоизи савдо, умумий овқатланиш, тайёрлов ва таъминот соҳаларида меҳнат қилаяпти”, — деди у.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида тасдиқланган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига кўра, кейинги йилда 983,6 мингта иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда. Асосий эътибор таълим муассасаларининг битирувчиларини, аёлларни, ногиронларни ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа тоифаларини ишга жойлаштиришга қаратилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий