Меню

пятница, 15 ноября 2013 г.

Эшагидан Эгари киммат..нимага куёшли энергия урнатганлар катта солих тулашябди..




Тошкентдаги Solar Energy Products компаниясига бир йилда 4 мегаваттлик қуёш панеллари ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий дастгоҳлар ўрнатилган.

У ерда айни пайтда қуёш энергияси ёрдамида ишлайдиган ўн турдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Кўча ва
объектларни ёритадиган фотоэлектр тизимлар, 100 метргача чуқурликдаги қудуқлардан сув тортиш, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи қурилмалар, фавқулодда ҳолатларда электр энергияси билан таъминловчи кўпфункцияли мобил тизимлар, қуввати 2-50 ваттли техник воситаларни зарядлаш мосламалари шулар жумласидандир.

Solar Energy Products директори Иброҳим Ғуломов сўзларига кўра, корхона маҳсулотлари эса 20 даражагача совуқ ва 80 даражагача иссиқда ҳам мунтазам ишлаши мумкин. Маҳсулотларга 20 йилгача кафолат берилади. Бу давр ичида уларга бепул сервис хизмати кўрсатилади.

Корхона бош муҳандиси Элмурод Абдуллаев жорий йилда илк давлат буюртмасини бажарганини, улар ишлаб чиқарган қуёш панеллари Наманган туманида намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойларга ўрнатилганини маълум қилди. Қурилма кунига 1,7 киловатт электр энергияси ишлаб чиқаради.

Solar Energy Products маҳсулотлари ҳам марказий энергия таъминотидан узоқда жойлашган қишлоқ врачлик пунктлари, фермер хўжаликлари, маиший хизмат субъектлари ва хонадонларда кенг фойдаланилмоқда, дейилади хабарда. 2013 йилда Фарғона водийси ва Қашқадарё вилоятидаги қатор фермер хўжаликларига етказилган мужассамлашган фотоэлектрик қурилма соатига бир йўла 170 ватт электр энергияси ва 60 даражагача иссиқликдаги 20 литр сув олиш имконини беради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий