Меню

воскресенье, 17 ноября 2013 г.

1.3 миллард ахолиси бор Хитой 2 та фарзандлик булишга муяссар булишди деса хам булади


В Китае прошел необычный конкурс красоты


Хитойлик жуфтликлар, агар эр-хотинлардан бири ўз ота-онасининг ёлғиз фарзанди бўлса, икки болали бўлишлари мумкин. Бу ҳақда 9-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтган ва мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришни белгилаб берган Хитой Компартияси Марказий
қўмитаси учинчи пленуми резолюциясида маълум қилинган, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

1970 йиллар охиридан бошлаб, мамлакатда ислоҳотлар ва ошкоралик сиёсати бошланганидан бери, Хитойда туғилишни қатъий чеклашга қаратилган сиёсат юритиб келинади – бир қатор истисноларни ҳисобга олмаса, бир хитойлик оила фақатгина бир болали бўлиши мумкин. Агар ушбу қоида бузиладиган бўлса, ота-оналари катта жарималарга тортилади, шунингдек, бошқа жазо чоралари кўрилиши, жумладан, давлат хизматидан четлатилиб, Хитой Коммунистик партияси сафидан ўчирилиши ҳам мумкин.

«Хитой, оилани режалаштириш бўйича давлат сиёсатига содиқ қолган ҳолда, янги сиёсатни юритади. Туғилишни чеклаш сиёсати Хитой аҳолисининг узоқ муддатли барқарор ривожланиши мақсадида босқичма-босқич аниқлаштирилади ва мукаммаллаштирилади», – дея резолюциядан иқтибос келтирмоқда «Синьхуа» ахборот агентлиги.

Бир неча йил аввал Хитойда, агар оиладаги ота-онанинг ҳар бири ёлғиз фарзанд бўлса, шунингдек, қишлоқ жойларда яшайдиган оилаларнинг биринчи фарзанди қиз бўлса – иккинчи бола кўришга рухсат берилган эди.

Туғилишни чеклаш сиёсати (Хитойда ушбу сиёсатни «оилани режалаштириш» деб аташади), экспертларнинг кузатувларига кўра, жаҳоннинг аҳолиси энг кўп мамлакати барқарор ривожланишига йўл очди ва ресурслар тақчиллиги муаммосини сусайтирди, айни вақтда, Хитой аҳолиси ўртача ёши катталашишига сабаб бўлди.

2012 йил охирига келиб, аҳолиси 1,3 миллиард бўлган Хитойда ёши 60дан ошган аҳоли сони 194 миллионни ташкил этди. 2020 йилга бориб ушбу кўрсаткич 243 миллионга етиши, 2050 йилда эса 300 миллиондан ҳам ошиши мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий