Меню

пятница, 15 ноября 2013 г.

Бугун Насибахоним Абдуллаева таваллуд топган кун




"Қўшиқ айтиб яшаш одамга одат..." Севимли хонандамиз куйламоқда. Қўшиқ соҳибасини танидингиз. Бу мафтункор чеҳрали, виқор ила шарқона маликалар қиёфасини ўзида мужассамлаштирган Ўзбекистон халқ артистиНасибахоним Абдуллаевадир.
Насиба Абдуллаева мана ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида мухлисларининг доимий эътиборида бўлиб ўзбек, тожик, озарбайжон, турк, эрон тилларида қўшиқ куйлаб келмоқда. Унинг дастлабки  "Баригал", "Сунбула", "Ўрик гуллаганда", "Жамила қизим", "Фарида", "Самарқанд", "Жалолобод", "Азизим онам", "Севги баҳори" қўшиқлари инсонлар қалбида
муҳрланиб қолган бўлса, "Бахт ўзи нимадир", "Умр баҳори", "Бу ҳаёт", "Мажнунтол", "Қалдирғоч", "Муҳаббат борми дунёда", "Арзимни айтай боди сабога" қўшиқлари кишини чуқур ўйга солади. Бу қўшиқларнинг ўзига хос яратилиш тарихи бор.
(Буни албатта кейинги мақолаларимиздан бирида ёритиб берамиз. Бу борада "Мезон.уз" ўз ўқувчиларига янги лойиҳа тайёрламоқда).
"Жон додар акам", "Демадимми", "Лазги", "Ҳабиба", "Эмина" оҳангларига эса киши беихтиёр рақс тушади.
Эл ардоғидаги севимли санъаткоримизни таваллуд айёмлари билан барча мухлислари номидан муборакбод этамиз. Ижодий фаолиятлари ва шахсий ҳаётларида бахт-омад доимий ҳамроҳлари бўлсин.
7300 517752411611643 1002033238 n
Насиба Абдуллаева бир қанча шогирдларга устоз ҳамдирлар. Севара Назархон билан бирга.
421111 469209706469518 1597467976 n
Шарқ аёли қадимдан моҳир чавандоз ҳам бўлган.
1392575 609899952404073 1579335273 n
Моҳир пазанда. Насибахоним 60 га яқин палов тайёрлаш сирларини билар эканлар.
1452418 607332162660852 215766481 n
Насибахоним Абдуллаевага кўз тегмасин. Кўп йиллар, кўп ойлар элимизнинг доимий ардоғида бўлиб, янги-янги қўшиқлар яратиб эндигина санъат оламига кириб келаётган санъаткорларга доимий равишда ўрнак бўлиб юрсинлар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий