Меню

четверг, 14 ноября 2013 г.

Ўзбекистонда онлайн оркали паспорт анкетасини тулдириб олиш-бошланиши мумкун дейди амалдорлар..Гирт Ёлгонку !!!



Ушбу хизмат тури Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилиши кутилмоқда.
Яқин орада Ягона интерактив давлат хизматлари портали - my.gov.uz орқали биометрик паспорт олиш учун онлайн режимида ариза бериш хизмати жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси
бошлиғи Олим Умаров "Экономическое обозрение" журналига берган интервьюсида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, my.gov.uz порталида янги 50 ортиқ хизматларни йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилган. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган юқоридаги хизмат ҳам бор.

Шунингдек, порталда онлайн режимда ҳақини тўлаш мумкин бўладиган пулли хизмтлар ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Олим Умаровнинг таъкидлашича, бугунга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жами 91 интерактив хизмат кўрсатилмоқда. Уларнинг тўққизтаси автоматлашган, йигирма еттитаси ярим автоматлашган, ўттиз саккизтаси ахборот хизматлари, тўрттаси оффлайн усулда кўрсатиладиган, ўн учтаси эса ҳаволавий хизматлардир.

Аввал хабар берилгани каби, Ягона интерактив давлат хизматлари портали - my.gov.uz 2013 йилнинг 1 июль куни ишга туширилган эди. Портал "Электрон ҳукумат" тизими доирасида яратилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий