Меню

суббота, 2 ноября 2013 г.

Кутубхонага Китобни топширмадингми Турмага тушасан




Техаснинг Копперас Коув шаҳрида истиқомат қилувчи Жори Энк уч йил давомида кутубхонадан олган китобини қайтармагани учун хибсга олинди ва дастлабки қамоқ камерасига тушди.

АВС телеканали берган маълумотга кўра,
хибсга олинган фуқаро судгача 200 доллар гаров эвазига озодликка чиқарилган.

Энк 2010 йилда қатор мактаб фанлари бўйича имтиҳонлар топширишга тайёрлайдиган дарсликни ўз вақтида қайтармаганидан кейин шаҳар суди уни хибсга олишга ордер берган. Тўрт йил олдин қабул қилинган шаҳар қонунига кўра, агар одам кутубхонага китобни рухсат этилган муддат тугаганидан кейин уч ой давомида қайтармаса, шунингдек кубутхона ходимларининг хатлари ва телефон қўнғироқларига жавоб бермаса, у хибсга олиниши мумкин.

Судья Билл Прайснинг қайд этишича, бундай қатъий чоралар шаҳар аҳолиси ўзига керакли адабиётларни топишда қийналмаслиги учун қабул қилинган. АВС телеканали маълумотларига кўра, Энк озодликка чиққанидан кейин эртаси куни деярли тўрт йилдан буён қайтарилмаган дарслик яна ўзининг кутубхонадаги жавонидан ўрин олган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий