Меню

вторник, 26 ноября 2013 г.

30,3 миллион АҚШ долларилик чет эл инвестицияси жалб этилиб Узбекистонда курсаткичлар ўсган - Олааааа Ёлгонни чегараси борми ?




Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси тизимидаги 150 дан ортиқ корхонада аҳоли эҳтиёжлари учун мингдан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Мазкур уюшмадан маълум қилишларича, 2013 йилнинг 9 ойида тармоқ корхоналарида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 фоиз  ўсган. Жумладан, рафинацияланган ёғ 12,3 фоиз, сут ва сут маҳсулотлари 32,7, гўшт ва гўшт маҳсулотлари 23 фоиз ортди
. Маҳаллийлаштириш дастури бўйича амалга оширилган ишлар натижасида қандолат маҳсулотлари 2 баробар, пишлоқ 2,2, сариёғ қарийб 2 баробар кўп тайёрланди.

Корхоналарда сифатни баҳолашнинг замонавий тизими жорий этилгани маҳсулот тури ва ҳажмини кўпайтиришга хизмат қилаётир, дея хабар беради ЎзА. 40 яқин корхонада “ISO 9001” халқаро сифатни бошқариш тизими жорий этилди. Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришда давлат стандартлари талабларига риоя этиш назорати янада кучайтирилди.

2013 йилнинг 9 ойида соҳага қарийб 30,3 миллион АҚШ долларилик чет эл инвестицияси жалб этилди. Натижада корхоналар замон талаблари асосида жиҳозланиб, 7,5 минг тонна сут, 2,3 минг тонна гўшт, 19,5 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватлари ишга туширилди. 83 турдаги янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ўзлаштирилиб, қарийб 11 мингта янги иш ўрни яратилди.

Уюшма тизимида 70,13 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 29 лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг бештаси янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишга қаратилган.

“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2013-2015 йилларда 2 минг 218 инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

Ҳозир 22 корхонада модернизациялаш ва техник ва технологик янгилаш ишлари бажарилди. Озиқ-овқат корхоналарига ўрнатилган тежамкор технологиялар самарасида сарф-харажатлар камайиб,
маҳсулотлар таннархи ўртача 11,3 фоиз арзонлашди.

Модернизациялаш жараёнида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, бошқа саноат тармоқлари билан кооператив алоқаларни ривожлантириш асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда сифатли ва рақобатбардош озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш тури ва ҳажмини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган бундай  изчил ишлар бозорларимиз тўкинлиги ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади

Комментариев нет:

Отправить комментарий