Меню

понедельник, 18 ноября 2013 г.

Туркман боши кошини учириб Тошкенга отланмокда

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов © Сарвар Ўрмонов / ЎзА



Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шу йилнинг 24-26 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Тренд” ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукумати вакилига таяниб хабар тарқатди.

Агентликнинг хабар беришича, ушбу олий даражадаги учрашувда икки давлат ҳамкорлигининг
бугунги аҳволи ва унинг истиқболларига оид масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида транспорт-коммуникация соҳаси, сув ва қишлоқ хўжалиги, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик масалалари белгилаб олинган. Хусусан, ушбу учрашув доирасида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Ўммон ва Қатар ўртасида транспорт-транзит корридорини шакллантириш лойиҳасини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан, 1-2 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлган эди.

Музокаралар якуни бўйича Президентларнинг Қўшма баёноти қабул қилинди. Шунингдек, 2013 — 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик шартномаси, Ўзаро етказиб беришлар тўғрисидаги битим, Ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасида 2013 — 2014 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

“Тренд”нинг Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар беришича, 2012 йил икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 424 миллион долларни ташкил қилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий