Меню

суббота, 2 ноября 2013 г.

Қашқадарёда қалбаки дипломлар билан дарс бераётган ўқитувчилар






Қашқадарё вилоятида қалбаки дипломлар билан дарс бераётган ўқитувчилар фаолиятига нуқта қўйилди.

Қарши тумани прокурори Акмал Сайфиддиновнинг “Ҳуқуқ” газетасида ёзишича, 1987 йилда Косон туманида
туғилган Фароғат Атаева 2010 йил 28 июнда Тошкент Давлат педагогика университетининг ўзбек филологияси йўналиши бўйича таҳсил олганлигини тасдиқловчи ҳужжати — “N1385″ рақами билан қайд этилган “В N429606″ серияли дипломга эга бўлди.

У 2010 йилда Косон туманидаги 10-мактабга ўқитувчи бўлиб боради. Фароғат Атаева бундай 2005 йилда Косон туманидаги 86-мактабга кутубхоначи бўлиб ишга кирган. 2007 йилдан бошлаб шу мактабда бир йил давомида 5-6-синфларга она тили ва адабиёти фанларидан дарс берган. 2010 йилдан бошлаб шу фанлар бўйича асосий ўқитувчи сифатида ишлай бошлади. 2012 йил август ойида тумандаги 10-умумтаълим мактабига ўқитувчи бўлиб ўтади. Унга она тили ва адабиёт фани бўйича 28 соат дарс ажратилади.

Ушбу мактабнинг яна бир ўқитувчиси Шоҳида Ҳамроева ҳам дастлабки тергов жараёнида аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахс¬лар билан тил бириктириб, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетида “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий ишлари” мутахассислиги бўйича “таҳсил олди” ва у ҳам худди Фароғатга ўхшаб ўша 10-умумтаълим мактабига “№1497″ рақами қайд этилган “В№513417″ серияли диплом билан кириб келади.

Улар 2013 йилнинг 1 апрелига қадар бир мактабда, бир олий ўқув юртидан олинган сохта диплом билан дарс бериб юради. Прокурорнинг ёзишича, уларнинг иккаласи ҳам ўзини судда педагогика университетида домламан деб таништирган кишиларнинг исмини, кимлигини эслай олмаган.

Маълум бўлишича, мазкур мактабга сохта диплом билан келиб, ўқитувчилик қилаётганлар аслида фақат шу икки кишидан иборат эмасди. Бу маскандаги ходимларнинг шахсий ҳужжатларидан бирида 2005 йил 30 июнда Самарқанд Давлат университети томонидан берилган “В№387674″ серияли сохта диплом ҳам бор эди. Шоира Яхшиеванинг педагогика-психология мутахассислиги бўйича олий маълумот олганлигини кўрсатувчи бу диплом ҳам “нотаниш киши” томонидан тайёрланган.

Прокурор судланувчиларнинг мазкур ҳукмда кўрсатилган жиноятни содир этганликлари уларнинг дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айбга тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари терговда тўпланган ва суд муҳокамасида текширилган далиллар асосида ўз исботини топганини ёзади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий