Меню

четверг, 28 ноября 2013 г.

Тўйнинг майда харажатлари..Нега кимматлашиб кетябди




Тошкент шаҳридаги тўй хизматлари бозори таҳлили.
Таҳлилчи – “изқувар” – Шукурбек Мирзажонов.

« Шаҳар аэропортида тўй сайёҳатига “қочиб кетиш” жараёнида Т. ва К. Исмли фуқаролар қўлга олинди. Улар ота-оналарининг сармояларини кўкка совуришда гумон қилинмоқда.

Маркетинг-текшируви ёрдамида
гумондорлар томонидан 100 млн.сўмдан ортиқ маблағ сарфланганлиги аниқланди. Қўлга олинган шахсларнинг айбларини бўйнига олдилар ва ўзларини оқлаш учун бу иш фақат уларгагина хос эмаслигини айтишди. Қидирув ишлари доирасида тўй саноати ўрганиб чиқилди ҳамда хулосалар № 77 - ишга тикилди».

Тўйнинг майда харажатлари

Пойтахтда ўтказиладиган майда тўй харажатлари асосан тўй безаклари ва либосларига, тўй соч турмаги ҳамда пардоз-андозига, тўй кортежи, тўй фотосуратлари билан видеолавҳаларга, тўй флористикаси (гуллар билан безатишга), тўй зиёфати, тўй базми жамшидига,бадиий қисми ва тўй тортига кетади.

2

Шунингдек улар қаторига тўйни ташкил этишдаги баъзи нарсалар – меҳмонларни кутиб олишдаги жараён, тўй рақси, махсус ғаройиб хизматлар – капалаклар, кабутар, шарларни учириш, осмон фонуслари, лазер шоуси, шампань виносининг фаввораси, шоколад фонтанини ҳам киритиш мумкин. Бироқ ушбу мақолада биз тўй индустриясининг шаклланган маълум жиҳатларинигина таҳлил этдик. Ҳар бир харажатни тўй хизматларининг ўзига хос жиҳатларига кўра «люкс», «премиум», «стандарт» ва «эконом» турларга ажратиш мумкин. «Премиум» турида истеъмолчи машҳур маҳсулотлар ва хизматлар турига кўра сарф-харажатни амалга оширади. «Люкс» — бу юқори сифатли дизайнер ва хизматларни ўзида мужассамлаштирган хизмат туридир. Ушбу сегментларда таклифнинг ўзига хослиги ва экслюзивлиги фақатгина маълум аудиторига маъқул бўлса-да, товар ва хизматнинг эксклюзивлиги муҳим ҳисобланади.

Хизмат кўрсатишнинг энг юқори тури «де люкс» бўлиб, маҳсулот ягона нусхадагина яратилади ва тақдим этилади. Бироқ ҳозирча пойтахтимизда бу каби хизмат турини ҳали учратмадик. «Стандарт» ва «эконом» хизмат турлари эса сарф-харажатларнинг нархига эътибор берувчи истеъмолчига қаратилгандир. Шунингдек,   хизмат кўрсатишнинг «бюджет» тури хизмат кўрсатиш бозоридаги паст нархдаги ҳамда юқори бўлмаган сифатдаги чекланган хизматлар кўрсатилади. (1-жадвал).

“Севимли” харажатлар

Тўй харажатининг асосий қисмини зиёфат - (50,6%), базмнинг кўнгилочар дастури (15,2) ҳамда зални безатиш (10,1) ташкил этади. Тўй либослари, турмаги ва пардоз-андозига тўй харажатлари бюджетининг атиги 7,6 и 2,5% кетади (суратда кўрсатилган).

Таъкидлаш керакки, тўй харажатлари бюджетини ўрганиш пайтида тўйдан олдинги ва кейинги “фотиҳа тўй”, наҳорги ош, “келин салом” удумлар, шунингдек, ёш оиланинг келгуси ҳаётида зарур бўлган моддий жиҳозлар – мебель, маиший техника, уй жиҳозлари ҳисобга олинмади.

Келинни келганда кўр ёхуд келинчак учун барча оқ либослар ярашади...

Тошкентдаги тўй либослари салонлари харажатингизга, дидингизга мос турли хил кўринишдаги либосларни таклиф эта олади. Бунда бозорда икки сектор- либосни ижарага бериш ҳамда сотиш, тўй кўйлагини тикиш секторлари фаолият олиб боради.

Тўй либослари ранги, кўриниши ва ишлаб чиқарувчисига кўра белгиланади. Ранглар гаммасига кўра улар оқ, қаймоқ ва ёрқин рангларига кўра ажратилади. Силуэтига кўра кўйлаклар А-силуэтли, бал кўйлаклари, услубига кўра “Ампир” ва “Сув париси” услубларига ажратилади.

Тўй либосини сотиб олиш ва ижарага олиш нархи ишлаб чиқарувчига боғлиқ. Бу маънода уни тақдим этувчилар либосларни “бренд” (машҳур), “фабрикада тикилган”, тикувчи томонидан тикилганига кўра тақдим этишади.

3

Тўй бозорининг Luxury сегменти Amelia Casablanca, Paola D'Onofrio, Vera Wang, Miss Kelly, Pronovias ва бошқа жаҳон брендларининг либосларини таклиф этади. Биринчи сегментдаги либослар Франция, Италия, АҚШ, Испания ва Исроил давлатларида ишлаб чиқилган либослар етакчи ўринда туради.

Тўй либосларининг ўзига хослигини мавсум тренди белгилаб беради, асосан улар буюртма асосида келтирилади ва ижарага берилмайди. Юқори доирадагилар асосан “Ампир”, “Малика” кўринишидаги қаймоқранг либосларги урғу беришади, уларнинг бошланғич нархи 9 млн. сўмни ташкил этади.

Фабрикада ишлаб чиқарилган либослар кўп буюртма асосида тайёрланганлиги, яхши сифатга эга эканлиги ва турли ўлчамларда ишлаб чиқарилганлиги билан ажралиб туради. Ижарага беришда ҳам асосан фабрикада ишлаб чиқарилган либослар етакчи ўринда туради. Улар Туркия, Хитой, Малайзия, Сингапур, Тайвандан келтирилади. Нархи эса 750 минг сўмдир.

Тўй либосларининг ўзимизда тикилганларини haute-couture –дизайнерлик иши ва тикув цехларида тикилган каби турларга ажратиш мумкин. Нархи эса haute-couture нинг бошланғич баҳоси 1 млн. сўм, ижарада 500 минг сўмдир.Тикув устахоналарида тикилган либослар эса 300- 700 мингсўмгача, ижарага бериш эса 300-700 минг сўмгача туради.

Тўй либосларига қўшимча безак тарзида фата, диадема, тўй сумкачаси, қўлқоп, боғич, тақинчоқлар қўшиб берилади. Уларга алоҳида пул олинмайди.

“Tўйлар муборак” Тўй индустрияси ассоциасининг берган маълумотига кўра, бугун Тошкент шаҳрида 96 та йирик ва ўрта тўй салонлари, тўй либосларининг дизайнери сифатида 10 та модельер фаолият олиб бормоқда. ( 2, 3-жадвалларга қаранг).

“Кўзгу, кўзгу, кўзгужон, кимлигим эт намоён...”

Ўзбекистон Сартарошлар ва косметологлар ассоциацияси берган маълумотларга кўра ҳозир Тошкент шаҳрида тўй пардози ва турмагини қилувчи 85 та юқори малакали сартарош-стилистлар, визажистлар гўзаллик салонларида ишлашмоқда.

Хизмат нархи соч, терининг тури, турмак ва пардознинг мураккаблик жиҳатларига, кетган пардоз-андоз воситаларининг нархига боғлиқ. Нархга дасблабки синов учун қилинган турмак ва пардознинг ҳам хизмати киради. Бир сўз билан айтганда, келинни тўйга тайёрлаш фақатгина турмак ва пардоз билан чекланиб қолмайди, уни ичида улама киприк ва тирноқ қўйиш каби бир қатор қўшимча пардоз ишлари ҳам бор.

Нархларнинг жиҳати келинга хизмат кўрсатувчи сартарош ва визажистнинг малакаси ва гўзаллик салонининг даражасига боғлиқ. Бозор бу хизмат кўрсатишни тўрт жиҳатини ажратиб кўрсатган (4-жадвалга қаранг 4).

Бу йўналишда хизмат кўрсатиш бозорининг асосий қисмини уйда хизмат кўрсатувчи сартарош ва визажистлар ташкил қилади. Уларнинг хизмати салонларникига нисбатан 10-15 % арзон туради.

Ушбу касб вакилларини икки хил усулда, мижозларининг кўплиги ва хизмат кўрсатиш нархига кўра ва турли халқаро танловларда қатнашиб, эгаллаган ўринларига кўра белгилаш мумкин. (5-жадвалга қаранг).

Тўйхонага элтувчи “учқур тулпорлар”

Тўй автомобиллари хизмати ҳам икки секторга ажратилади: келин-куёв учун лимузин ва уларни ёнида кузатиб борувчи автомобиллар (эскорт).

Тошкентда Chrysler, Lincoln Town Сar, Hummer H2, Bentley, Mercedes-Benz, Dodge каби маркадаги асосан 2006-2011 йилларда ишлаб чиқарилган лимузинларнинг хизмати йўлга қўйилган. Улардан энг “янги”лари 2012 йилда ишлаб чиқарилган Hummer ва Infinity маркадаги лимузинлар ҳисобланади. Эскорт автомобиллари уч қуйи секторга ажратилади: турли йўлларга мослашган (Toyota Land Cruiser Prado, BMW X5, Hummer II), седан (Mercedes-Benz серии S600, Е211, W221, W203, Bentley, Chrysler) ҳамда микроавтобуслар (Hyundai Grand Starex).

Умуман олганда айтиш жоизки, бу йўналишда икки асосий фаолият олиб борувчилар – юридик шахсларнинг фирмалари (Krystal Limo Service, UzLimo) ва 150 га яқин жисмоний шахслар лицензия асосида иш олиб боришади.

Тадқиқотлар натижасида маълум бўлдики, Тошкент шаҳрида тўйга хизмат қилувчи автомобиллар 178 тани ташкил этиб, 21 таси «лимузин», 54 таси турли йўлларга мослашган, 98 та седан, 5 та микроавтобусни ташкил этади.

Лимузинни ижарага олиш 400 минг сўмдан 1 500 минг сўмгача нархни, “внедорожник” (турли йўлларга мослашган автомобиллар)ни ижарага олиш 180–230 минг сўмни, седан — 120–150 минг сўмни, микроавтобусни ижарага олиш 140 минг сўмни ташкил этади.

Тузилишига кўра тўй кортежлари қуйидаги асосий гуруҳларга ажратилади:

«люкс» — янги ишлаб чиқарилган лимузин камида 3та эскорт-автомашина билан. Улар орасида турли йўлларда юрувчи автомобиллар, мироавтобус бор. Бундай хизмат “атиги” 2,1 млн. сўмни ташкил этади;

«премиум» — лимузин ва иккита эскорт-автомобиль, ўртача нархи 1,2 млн. сўм.;

«стандарт» — лимузин ва битта эскорт-седан, 550 минг сўм;

«эконом» — лимузин, нарх 400 минг сўмдан бошланади;

«бюджет» — седан, 130 минг сўмдан бошлаб ундан юқори нархгача.

Эсдалик учун сурат

 Тошкентда 34 та фотостудия ва 120 дан ортиқ тўй фотографлари ва операторлари бор. Кўпчилик фотостудиялар тасвирлар кўринишига кўра барча хизмат турлари ( репортажли, воқеалар ривожли, студия, love story), шунингдек, фото-видео маҳсулотларнинг “ассортименти”га кўра (тўй китоблари, фильмлар, слайд-шоу) каби хизматларни кўрсатади. Улар рақамли форматдаги DV, HDV, HD, DVCAM ва Digital Betacam ускуналарида иш олиб боришади ва шахсий монтаж студияларига эга ( 6, 7-жадвалларга қаранг).

Хизмат кўрсатишнинг сифати юзасидан хусусий фотосуратчилар ва видеооператорларни беш тоифага ажратиш мумкин.

«Тўй йўналишини суратга олишдаги профессионал». Ўз услуби, бой тажрибага эга. Тавсиялар бўйича ишлай олади. Хизмат кўрсатиш бозорида юқори нархда хизмат кўрсатади.4

«Универсал фотограф». Фотография ва видео олиш жараёнида фақат тўйнигина эмас, бошқа лавҳаларни ҳам суратга олади. Тўйни суратга олиш жараёнига қўшимча маблағ топиш манбаи сифатида қарайди. Ишининг баҳоланиши юқоридаги сегментга кўра баҳоланади

«Рассом». Тўй сурати ва видео съёмкага ижодий салоҳиятини кўрсатувчи манба сифатида қарайди. Иши ўртача баҳо мезонида баҳоланади.

«Ҳунарманд». Профессионал дунёқараши “техника барча нарсани ҳал этади” тамойилига асосланади. Суратларни кетма-кетликда кўп олади. Хизмат кўрсатиш бозорида ишининг нархини ўртача мезондан паст баҳолайди.

«Ҳаваскор». Эндигина иш фаолиятини бошлаган фотосуратчи. Дуч келган мижозга арзон нархда хизмат кўрсатади.

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, хизмат кўрсатиш бозорида асосан комплекс хизмат ( фото+видеосъемка) хизмати кўрсатилади. Тўй сурати ва видео съёмкани олиш ўз ичига “тайёргарлик” (келин ва куёвни суратга олишга тайёрлаш), “никоҳ ўқиш маросими”, “келин-куёвларнинг сайри”, “тўй базми” каби жабҳаларни ўз ичига олади.

Иш турларини қуйидаги “хизмат пакетлари” доирасида гуруҳлаш мумкин.

«Люкс».Тўй олди - love story (муҳаббат тарихи) кўринишидаги, тўй ва бутун тантана мобайнидаги фото ва видео съёмкалар жамланмаси.

Тақдим этиладиган маҳсулот: DVD-дискка рангтасвирлар билан ўралган тўй фильми, DVD дискка ёзилган 300 та бадиий фотосурат, энг яхши фотосуратлардан ишланган слайд-шоу, 50 фотосурат жамланган тўй фото альбоми. Хизмат нархи – ўртача 1,5 млн. Сўм атрофида.

«Премиум». Тўй ва тантаналар маросимини тасвирга олиш.

Маҳсулот: тўй фильми, ишлов берилган 250 та бадиий фотосурат, слайд-шоу.
Хизмат нархи: 850 минг сўм.

«Стандарт». Суратга олиш жараёни “никоҳ ўқиш маросими” ва “тўй базми”ни ўз ичига олади. Маҳсулот тури: Видеофильм ва ишлов берилган 150 та фотосурат.. Хизмат нархи : 550 минг сўм атрофида.

«Эконом». Суратга олиш жараёни : «никоҳ ўқиш маросими» ёки «тўй зиёфати», видеофильм, ишлов берилиб дискка ёзилган 100 фотосурат. Хизмат нархи — 275 минг сўм.

«Бюджет». Репортажли фото, видеосъёмка. Нархи — 100 минг сўм атрофида.

"Юлдуз"ларга тўла базм

Тўй тантанасининг асосий жиҳати кўнгилочар дастур ҳисобланади. Уни ўтказишда шоу-бизнес оламининг тўрт тоифадаги намояндалари иштирок этишади

Дастур олиб борувчи (конферансье, тамада) — тўй дастурини юритувчидир. Унинг асосий вазифаси базмни санъаткорлар ва меҳмонлар уйғунлигини тўғри йўналтириб даврани олиб боришдир. Тўй базмининг олиб борувчиси сифатида телебошловчилар, театр актёрлари, мусиқали радиостанциянинг бошловчилари фаолият олиб боришади. Шунингдек бу вазифани “Қувноқлар ва зукколар” командасининг иштирокчилари, гуманитар олий ўқув юртларининг битирувчилари, сўз усталари - қизиқчилар ҳам бажаришлари мумкин. Одатда тўй давраси дуэт тарзида – эркак ва аёл санъаткорлар томонидан бошқарилади.

Навбатчи (дежур) гуруҳ — ҳали танилмаган гуруҳ. Унинг асосий вазифаси тўй базмини бошидан охиригача олиб бориб, даврани “қиздириш”, таклиф этилган санъаткорларганавбат бериш ҳамда базмни пайтида якунлашдир. Гуруҳ 3-4 кишидан ташкил топган бўлади.5

Рақс дастаси (шоу-балет).Рақс дастасининг асосий вазифаси тўй дастурининг бошланишида рақс дастаси тантанани очиб беради, базм мобайнида эстрада юлдузлари чиқаётганда, шунингдек тўй анъаналари бошланиш пайтида (келин билан куёвни палакда юқорига кузатаётганда), меҳмонларни даврага тортаётганда ўзсанъатларини кўрсатишдир.

Таклиф этилган санъаткорлар асосан эстрада юлдузларини ташкил этади. Юлдузларнинг тўйга келиши, ёшларга юзланиши, улар билан суратга тушиши, машҳур тароналарининг ижро этишлари тўйнинг мавқеини оширади.Таклиф этилган санъаткорларнинг сонига кўра баъзан тўйлар “гала концерт”га ҳам айланиб кетади.

Тўйда хизмат қилувчи барча санъаткорларнинг бугунги кунда лицензиялари бўлиши шарт. Бу эса уларга тўйда хизмат қилиш имконини беради. Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг лицензиялари тубдан фарқ қилади. (8-жадвалга қаранг).

Санъаткорларнинг мавқеини “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан тузилган рейтинг белгилаб беради. Уларнинг рейтинги тўрт тоифага кўра ажратилади: биринчи тоифага эстрада юлдузлари, тўртинчи тоифага эса эстрада санъатига эндигина кириб келган санъаткорлар киради. Экспорт сўровномасига кўра 2013 йилнинг куз мавсумидаги тўйга хизмат кўрсатиш бозорининг энг талабгор эстрада санъаткорларининг рейтинги тузилди (9-жадвалга қаранг).

Умуман олганда, тўй тантаналари санъат кишилари учун гарчи мавқеларига тўғри келмаса-да, даромад топиш манбаи бўлиб қолди. Ҳозирча эса тўй дастурини олиб бориш учун асосий иши бўлган мутахассислар йўқ. Шунинг учун ҳам “зўр ўтказилди” деб таърифланган тўйлар ҳам бир хил андоза ва қолипда ўтказилади.

Тўй флористикаси

Тошкентда тўй флористикаси ( тўй маросими тантаналарини гуллар ва гулдаста билан безатиш) йўналиш пайдо бўлди ва ривожланмоқдаки, бу йўналишда келин ва куёвнинг гулдастаси, тўйхонани гуллар билан безатиш асосий вазифа ҳисобланади.

Келиннинг гуллар комплектига келин гулдастаси, фотосессия учун гулдаста, турмакни безатиш учун табиий гул, гулдан ясалган тўғноғич ва билагузуклар киради. Куёвнинг аксессуари бутоньерка билангина чекланиб қолади.

Тўйхонани гуллар билан безатишнинг эса бир қанча усуллари бор. Улар асосан қуйидагилардир:

Тўй залини безатишга аванзални, залнинг кираверишини, устун ва аркаларни, стул ва столларни безатиш киради;

Президиумни безатиш орқа фон, келин ва куёвнинг столини безатиш ҳамда совғалар учун столни безатишни ўз ичига олади;

Меҳмонлар столини безатиш меҳмонларнинг ўтиришлари ва столнинг шаклига кўра амалга оширилади. Бунда ваза, бокал, шунингдек идиш-товоқ, анжомлар, сочиқларнинг ўрни ҳам муҳимдир.7

Флористик хизмат кўрсатиш бозорининг тузилишига кўра таклиф этилаётган хизматлар гул салонлари томонидан (люкс ва премиум-сегмент), буюртма асосида ишлайдиган хусусий гулчи -флористлар («стандарт»), савдо марказларидаги бўлимлар («эконом») томонидан амалга оширилади.

luxury- тоифасидаги хизмат кўрсатишда бугунги кунда муаллифлик ишлари билан « Goodveen - гуллар уйи» етакчилик қилмоқда. Премиум-сегментда эса бир қанча гуллар салони иш олиб боряпти. Бу тоифада доимий равишда ўз ўрнини йўқотмаётган салон – “Тошкент гуллари” ҳисобланади.

Стандарт-сегмент тавсиялар ва буюртмалар асосида ишлайдиган гулчилар томонидан фаолият юритяпти. Эконом-сегмент — бозордаги гул расталарининг гулларидан ташкил топган.

Гул бозоридаги хизмат кўрсатишни қуйидаги тоифаларга ажратиш мумкин:

«Люкс» — келин ва куёвнинг гулли безаклари, залнинг президиуми, меҳмонлар столини гуллар билан ўзига хос безатиш. Ушбу хизматни амалга оширишнинг бошланғич нуқтаси 7 млн.гина сўмни ташкил этади.

«Премиум» — келин гулдастаси, дублер гулдаста, бутоньерка, зал декорацияси, президиум ва меҳмонлар столини безатиш. Қуйи нархи “атиги” 3,5 млн. сўмдан бошланади.

«Стандарт» — келин гулдастаси, президиумни безатиш. Нархи  — бошланғич нархи 800 минг сўм.

«Эконом» — келин гулдастаси, келин-куёвларнинг столини ясатиш. Нархи 400 минг сўмлар атрофида.

Комментариев нет:

Отправить комментарий