Меню

суббота, 30 ноября 2013 г.

Андижонда ишга жойлаштираман деб ваьда килган бошлик пора биалн ушалди..




Андижон тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Иқболжон Юсупов тиббиёт коллежини битириб келган, дастлаб фаррошлик вазифасига қабул қилинган Н. Артиқовани ҳамширалик вазифасига ўтказиш учун унинг онасидан 500 АҚШ
доллари миқдорида пора талаб қилган.

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Муҳаммаджон Рўзматовнинг «Ҳуқуқ» газетасида ёзишича, «Иқболжон Юсупов олий ўқув юртини битиргач, тиришқоқлиги, беморларга хушмуомалалиги, ўз устида тинимсиз ишлаши билан тез орада раҳбарият назарига тушади».

Шу сабабли ҳам кўп ўтмай кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланади. Аммо тиббиёт коллежини битириб келган, дастлаб фаррошлик вазифасига қабул қилинган Н. Артиқовани ҳамширалик вазифасига ўтказиш учун унинг онасидан 500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

1997 йилдан тиббиёт тизимида, 2009 йилдан кўп тармоқли марказий поликлиника мудири сифатида ишлаб келган Иқболжон Юсупов жиноят ишлари бўйича вилояти суди томонидан икки йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан ҳамда олти йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий