Меню

четверг, 21 ноября 2013 г.

тўловини олиш тўхтатилади..Сабаб жисмоний шахсларни жалб килиш экан !!!


В Грузии меняются правила набора номера на городские телефоны. 17936.jpeg


21 ноябрдан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси шаҳар телефон тармоғига уланиш тўловини олиш тўхтатилиши ҳақида маълум қилди.

Тармоққа уланиш тўлови вақтинчалик тўхтатилиши жисмоний шахсларни жалб этиш мақсадида амалга оширилади.

Мазкур акция даврида аҳоли учун симли
абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиш «Телекоммуникация универсал хизматлари учун сўнгги тарифларнинг энг юқори даражаси», шунингдек, «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»да белгиланган моддаларига мувофиқ тўлов олинмай амалга оширилади.

Шу тариқа, акция давомида телефонлаштирилмаган ва телефонлаштирилган биноларда асосий телефон аппарати воситасида (оператор томонидан бир рақамни бир фойдаланувчига ажратишда) симли абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиш бепул амалга оширилади.

Телефон тармоғига уланиш билан боғлиқ тақдим этиладиган бошқа хизматларга тааллуқли эмас. Батафсил маълумотлар билан телекоммуникациялар боғламалари абонентлик бўлимларида танишиш мумкин.

Мазкур акция жорий йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий