Меню

вторник, 12 ноября 2013 г.

Матвиенко Мамлакатимизга келиб Каримовга Божхона Иттифокига кирмасангиз (гитлер) Капут буласиз деб кайтган


Наручные часы Валентины Матвиенко


Мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко раҳбарлигидаги делегация 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида музокара ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси И.Собиров билан мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги
муносабатлар кўплаб соҳалар қатори парламентаризм йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон-Россия муносабатлари иттифоқчилик ва стратегик шериклик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда. Мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувлар ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий, гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада тараққий эттиришга хизмат қилмоқда.

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши Раиси Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Россия Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини қайд этди.

Музокарада икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий