Меню

воскресенье, 3 ноября 2013 г.

Мижозни билганлар сири



Ёшлигимда нонвойчиликни ўрганиш учун шогирдликка тушганман. Бошланишига, кўп гапирганим учунми, сотувчи сифатида ишлатишган. Эсимда бор, уша пайтлари доимий мижозларимнинг барчасини таниб олган эдим ва улар ҳафтанинг қайси куни, куннинг қайси пайти, ҳатто қандай нон
Молишларигача билиб олган эдим.

Доимий мижоз нон растасига яқинлашар экан унинг доимий оладиган нарсасини тайёрлашни бошлар эдим. Масалан, бир мижоз доим 5 дона нон сотиб оларди ва доим орқаси яхши пишганларини танлаб оларди. Мен унинг келишига орқаси қизариб пишган 5 та нон тайёрлаб қўярдим.

Яна бир мижоз фақат ширдоқда пишган нон оларди. Тандирнинг тепа қисмини ширдоқ дейилади. Унинг келишига ширдоқда пишганларидан олиб берардим, ширдоқда пишган ноннинг орка-олди қизариб пишади ва ширин бўлади. Агар бундайлари қолмаган бўлса, тўғрисини айтардим: сиз оладиган нондан қолмади, ҳоҳласангиз қолганларини ичидан ўзингизга ёққанини танлаб олишингиз мумкин.

Яна бири иссиқ нон олмасди, уйим узоқ, боргунимча эзилиб кетади дерди, шунга совиб қолганларини унга сотардим.

Хуллас, бозорда мен нонларимни сотиб бўлганимдан кейин бошқаларнинг нони сотиларди. Мен ҳеч бир мижозни алдамасдим, савдо ёки хизмат кўрсатиш бир марталик нарса бўлмаслиги керак дердим.

Уйимни олдида супермаркет бор. Ҳар сафар ўша ердан савдо қиламан ва ҳар сафар деярли бир хил нарса сотиб оламан. Қани энди шу супермаркетда мижозларни таний оладиган бир тизим мавжуд бўлса-ю, келишимга мен доим сотиб оладиган нарсаларни тайёрлаб қўйса… ёки, менга керак кунлари уйимга олиб чиқиб берса…

Комментариев нет:

Отправить комментарий