Меню

вторник, 26 ноября 2013 г.

Ўзбекистонда минивен Мошиналари ишлаб чикарилади


Chevrolet Orlando © netcarshow.com


GM Uzbekistan компанияси 2014 йил биринчи чорагидан Ўзбекистонда Chevrolet Orlando минивэнини оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА хабар бермоқда.

Ахборот агентлиги Ўзбекистон автомобилсозлик саноатидаги янги модель ҳақида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга
ташрифига доир хабарда маълум қилган. Агентликнинг қайд этишича, Туркманистон президенти 26 ноябрь, сешанба куни, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан бирга Тошкент шаҳридаги GM Powertrain Uzbekistan заводига ташриф буюрган.

Бердимуҳамедов завод ҳудудига кўргазмага қўйилган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар, юк машиналари, тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси билан танишган.

«Гурбангули Бердимуҳамедовда GM Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан янги ўзлаштирилган Chevrolet Orlando оилавий минивэни катта таассурот қолдирди. 2014 йилнинг биринчи чорагидан мазкур минивэнни кенг ишлаб чиқариш йўлга қўйилади», – дея хабар бермоқда ЎзА.

Ўзбекистонда Chevrolet Orlando ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида илк хабарлар ноябрь ойи бошларида пайдо бўлган, кейинчалик, минивэн билан биргаликда янги седан – Chevrolet Impala ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Маълумот учун, 22 ноябрдан GM Uzbekistan ўзбекистонлик харидорлар учун Россияда Gentra деб таништирилган янгиланган Lacetti’ларни сотишни бошлади

Комментариев нет:

Отправить комментарий