Меню

суббота, 16 ноября 2013 г.

Тожик оппозицияси четда ва ичкарида ковун кулидан тушиб кетди




Шанба куни Тожикистонда тўртинчи марта мамлакат президенти этиб сайланган Эмомали Раҳмоннинг инаугурация маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.

Маросим Тожикистон давлат раҳбарининг яқинда қуриб битказилган Кўҳи Миллат (Миллат саройи) биносида бошланди – у ерда Раҳмонга Тожикистон президенти гувоҳномаси ва президентлик ҳокимияти
тимсоли топширилди ва маросим Кўҳи Сомон (Сомонийлар саройи)да давом эттирилди. Бу саройда Раҳмон мамлакат парламентининг ҳар иккала палаталари аъзолари олдида президентлик қасамёдини келтирди. Шундан сўнг, Интерфакс хабарига кўра, Эмомали Раҳмон Душанбенинг бош майдони – Дўстида барча турдаги қўшинлар ҳарбий парадини қабул қилди.

Бошқа мамлакатларнинг раҳбарлари қасамёд маросимига таклиф этилмади. Маросимда Тожикистон ҳукумати вакиллари ва депутатлар, дипломатик корпус, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари, шунингдек, президент оила аъзолари қатнашишди.

Марказий сайлов комиссиясининг якуний маълумотларига кўра, Раҳмон 6 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда сайловчиларнинг 84,2 фоиз овозини қўлга киритган. Унинг энг таъқибчиси – Коммунистик партиядан номзод Исмоил Талбаков 90 фоиз сайловчилар иштирок этган сайловда фақат 5 фоиз овозни тўплади.

Эмомали Раҳмон 1990 йиллар бошидан бери ҳокимият тепасида турибди. Унинг навбатдаги президентлик муддати ҳисоб бўйича тўртинчиси бўлиб, етти йил давом этади ва, амалдаги Конституцияга асосан, Раҳмон учун сўнггиси ҳисобланади. Тожикистон асосий қонунига кўра, расман, бир шахс кетма-кет икки мартадан ортиқ президентлик муддатини эгаллай олмайди, бироқ 2003 йили Конституцияга киритилган ўзгаришлардан сўнг, президентлик муддати ҳисоби амалдаги президент учун қайтадан бошлангани эълон қилинган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий