Меню

пятница, 8 ноября 2013 г.

Бу воқеа мен бошимда бўлиб ўтган


Домашняя змея

бу воқеа мен бошимдан бўлиб ўтган . Хох ишонинг хох ишонманг ўзингизга хавола. Ёшим 18 да эди айни ёзни жазирама куни . Бу вақтда мен ўз қишлоғимга қарашли бўлган Тешиктош қабристинда ишлар эдим(пул учун эмас). хуллас махалламиздан бир аёл кечки махал бу ёруғ дунёни тарк этди . Қабристонни шайхи яъни устамиз одам жўнатди "эрта билан соат тонгги 3га
қабристонга боришимни тайинлаб юборибди .Хар дойимга одатимга кўра иш кийимларини тайёрлаб кўйиб ётдим. Соат 1.30лар чамасида эди. чўчиб уйғонибман . Ховлига чиқдим ажиб бир шамол эсар эди анчагина ўтириб аста кийиниб йўлга тушдим .Қабристон уйимдан 1.5км узоқда эди . Қабристон тоғнинг бошлашида бўлгани учун ахоли қўпол қилиб айтганда тириг жон йўқ фақат кундузлари бўлар эди . Менда умуман хозирдаям қўрқиш деган нарса бўлмаган. Ўзимни хаёлим билан қабристонга қандай етиб келганини билмай қолдим . Келишгаку келдим нима қилишимни билмай бироз ўйланиб турдим . Одатга кўра қабрга устамизни ўзлари жойни ўлчаб биринчи кетмонни уриб беради қолган ишни биз бажарамиз .Озгина дамимни олиб турай деб ўрик дарахтини тагига бориб ўтирдим. Кундузлари устамиз кабристонни супуриб кераксиз ўтларни ўриб шу ўрикни тагига тўплаган экан .Ўт юмшоқлигидан охиста ёнбошладим ва хаёл сурушни бошладим . Ухлаб қолибман тушумда бир катта тахтни устида ўтирган эканман тахт шунчалик чиройли эдики таърифлашга тил ожиз канча ўтирганни билмайман шуда эсимга тушиб қолди бомдод номозига қабрни таёрлаш керак деб тахдан тушдим шу нима бўлди денг тахт мендан узоқлашиб қоча бошлади . Югуриб ёта олмадим йиқилиб тушдим оғриқ шундай каттиқ эдики кўзимни қаттиқ юмиб олдим кўзимни очсам хашакни устида ётибман устам бир ўғли билан кандайдир бир нималарни ўқиётган эди Мен аввалига тушунмадим ва тезда кўзимни ишқалаб ирғиб ўрнимдан турдим шунда хашак устида чамаси 4.5метрча келадиган бир илон жон холатида қочди .Илонни кўриб бир сескандим ва нима бўлаётганини тушуниб етдим .Илон мени устида ухлаганимни билиб чўчитиб юбормасли учун қимирламай турган экан .Устамиз менга қараб қўрқмадингми деди мен унчалик эмас дедим шунда устам билгин кабристон энг тинч осойишта жой дедилар.бу ерда хатта чаён сенга зиён етказмайди деди . Бу илонни кўрган сен 4чи одам бўласан эсингда бўлсин қишлоқда хечкимга айтмагин деб тайинлади . Одамлар кўча кўйда ошна оғайниларим гох гохида сўраб қолади мен бамайли хотир бўлмаган гап мен неча йилдан бери ишлайман бирмарта кўрмадим деб жавоб бериб қўяман !

Шерзод Эргашев Фейсбукдан кучирилди

Комментариев нет:

Отправить комментарий