Меню

вторник, 26 ноября 2013 г.

Ўзбекистонга Янги Грузин Элчиси Келмокда


jgenti310813-300x225


Грузиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Константин Жгенти номзоди кўрсатилди.
Грузия Республикаси ҳукумати мамлакатнинг янги президенти Георгий Маргвелашвилига Грузия давлатининг Германия, Болгария, Эрон, Хитой, Япония, Иордания ва Ўзбекистондаги янги элчилари лавозимларига номзодларни
тақдим этди.

Хусусан, Грузиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига 2004-2005 йилларда Грузиянинг Австриядаги элчиси лавозимида ишлаган Константин Жгенти номоди кўрсатилди.

Илгари хабар берилгани каби, 2013 йилнинг май ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Грузиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Георгий Кублашвилини унинг элчилик ваколати муддати тугаши муносабати билан қабул қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Грузияда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда 44 ёшл Георгий Маргвелашвили ушбу мамлакат президентлигига сайланди. У Михаил Саакашвилининг ўрнини эгаллайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий